1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (35-қисм)

17:50 / 06.05.2017 5109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

176. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу дедилар: “Агар қалбларимиз пок бўлганда, Роббимизнинг Каломига тўймаган бўлардик”.

177. Ишингни Аллоҳга топшир ва табассум қил! Хотиржам бўл, агар сенга бирор нарса келса, унинг аниқ сенга келиши ёзиб қўйилгандир. Агар сенга ўша нарса келмаса, у аниқ сенга муносиб эмас. Доимо Аллоҳга ишон!

178. Одамлар ҳақида ҳукм қилишга шошилма! Агар шошилиб ҳукм қилсанг, азиз кишига зулм қилиб, арзон кимсанинг қадрини кўтариб қўясан.

179. Ё Аллоҳ! Биз Сендан ушбу тонгда иймонимиз нурининг зиёда бўлишини, умримиз баракали бўлишини, танамиз соғлом бўлишини, ризқимиз ҳалол ва кенг бўлишини, ўлимдан олдин тавба қилишимизни ва ўлим пайтида шаҳодат калимасини айтиб омонатни топширишимизни сўраймиз!

180. Сенга нисбатан эътиборсизлик қилиб, сени ташлаб қўймадим. Сен ҳақингда узоқдан сўраб-суриштириш билан кифояландим.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Магистр талабаларига бир савол берилди. quotОта кимquot Жавоблар ҳар хил чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби давоми...

6832 09:33 / 16.07.2018
Бахту саодат маънавий нарса бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди. Қанчалик билан қиёслаб бўлмайди. Хазиналарга сиғмайди. Олтинга ёки фунтга, рублга ёки долларга давоми...

3668 05:00 / 01.03.2017
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

7142 05:00 / 06.03.2017
. .Бир куни у Мадинанинг бозорларидан бирида пайдо бўлди. Елкасида бир қўйнинг териси бор эди. Қариндошлари бундан ташвишга тушиб .Муҳожир давоми...

1470 19:00 / 30.04.2023