1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тилни тийиш ҳақида

05:00 / 01.03.2017 5517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонни гўзал суратда яратиб, унга жуда кўплаб неъматларни ато этди. Жумладан, махлуқотлардан фақат инсон зотига нутқни берди. Тил шундай воситаки, бир ширин сўз билан қалби вайрон одам кўнглини обод этиш ёки аксинча, бир ёмон сўз билан тилка-пора қилиб юбориш табиий. Инсон тил орқали улкан савобларни қўлга киритиши ёки аксинча, охиратда надомат чекиши мумкин. Қуйида баъзи салафи солиҳларнинг тилни тийиш ва уни фақатгина яхши ўринларда ишлатиш борасида айтган сўзлари билан танишамиз.
Имом Муновийнинг “Файзул қадир” номли китобида бундай келтирилади: “Ибн Арабий айтади: “Машойихларимиз ҳар доим кун давомида гапирган сўзлари ва қилган ишларини ҳисоб-китоб қилиш учун қайд қилиб борардилар. Хуфтон намозини адо қилгач, дафтарга қараб ўзларини ҳисоб-китоб қилар, агар истиғфорга ҳақли иш кўрсалар, истиғфор айтар, тавбага лойиқ бўлса, тавба этар, шукр талаб амалларда шукрона келтириб, сўнг ухлар эдилар”.
Имом Кархий: “Инсон ўзига фойдасиз нарсани сўзлаши Аллоҳ томонидан хорланиши билан баробардир”, деганлар.
Ҳасан Басрий: “Аллоҳ таоло бирор бандани фойдасиз ишда машғул қилиб қуйиши ундан юз ўгиришининг аломатидир”, деганлар .
Молик ибн Динор айтади: “Агар қалбинг қотганлиги, баданинг заифлашгани ва ризқингда маҳрумликни кўрсанг, огоҳ бўлгинки, сен ўзингга фойда бермайдиган нарса тўғрисида гапиргансан”.
Юнус ибн Убайд айтади: “Киши ўзига манфаат келтирмайдиган бир сўзни тарк қилиши бир кун рўза тутишидан афзалдир.”
Имом Шофиъий айтади: “Ким Аллоҳ қалбини нурлантириб қуйишини хоҳласа, беҳуда гапларни тарк қилсин”.
Имом Шофиъий айтади: “Уч нарса ақлни ўткирлаштиради.
1. Уламолар билан ўтириш.
2. Солиҳлар суҳбатида бўлиш.
3. Беҳуда гап-сўзлардан тийилиш”.
Умматнинг ҳакими Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ  Муҳаммад  Шафиъ раҳматуллоҳи алайҳга  бундай васият қилган: “Албатта фарз, вожибларни адо қилиш, суннат ва мустаҳабларга риоя этиш хосу авом мусулмонга бирдек лозимдир. Лекин сени уч амалда бардавом бўлишни васият қиламан:
1. Аллоҳга  тақво қилгин. Зеро, у намоз, рўза ва зоҳирий муомалот масалалари билан чегараланмаган. Балки ботиний амалларда ҳам тақво риоясини қилиш вожибдир. Шундай экан, тақво зоҳирий амалларда кўрингани каби ботинийларида ҳам руёбга чиқсин.
2. Фойда келтирмайдиган нарсалардан четлан. У хоҳ амал, хоҳ калом бўлсин фарқи йўқ. "Моо лоо яъни"дан мурод, инсонга дунёда ҳам охиратда ҳам фойда келтирмайдиган ишдир.
3. Ҳар куни озгина бўлса-да, Қуръон тиловатида бардавом бўл. Бундан ташқари, “Субҳоналлоҳ”, “Алҳамдулиллоҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Астағфируллоҳ” каби зикрларни такрорлашда ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаш ҳамда намоздан сўнг айтиладиган тасбеҳларда бардавом бўлгин .
Замонамизнинг етук олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний айтади: “Падари бузрукворимиз, аллома  Муҳаммад  Шафиъ раҳматуллоҳи алайҳга баъзан динга ҳам, дунёга ҳам фойдаси йўқ саволлар йўлланса, унга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг гўзаллигидандир” деган муборак ҳадисларини ёзар эдилар .
Шундай экан, юқоридаги ўгитларга амал қилиб, ўтаётган ҳар бир лаҳзамизни ғанимат билишимиз, бизга берилган тил неъматидан унумли фойдаланишимиз керак. Зеро, вақтимизни беҳуда гап-сўзларга совуриш ўрнига, илм-фан, касб-ҳунар, таълим-тарбия ва жамиятимиз фаровонлиги йўлида сарфласак, икки дунё саодатига эришамиз. Аллоҳ таоло бизларга ато қилган барча неъматларидан оқилона фойдаланишимизни насиб айласин.

_____________________________________________________________________________________

Муҳаммад Раҳматуллоҳ Ан-Надавий. “Ашраф Али Таҳонавий ҳакимул уммат ва шайхул машойихил асри фил ҳинд”. Дорул қалам. Димашқ. 123-бет.
Муҳаммад Тақий Усмоний. “Усулул ифто ва одобуҳу”. 293-бет.

 

 Манба: islom.uz

 Абдушукур МУРОДОВ,
Тошкент ислом университети магистранти


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гарчи вақти таъйин қилинган бўлсада ваъда қилинган нарсанинг амалга ошмаслиги сени ваъда ҳақида шубҳалантириб қўймасин. Чунки, у сенинг қалб кўзинга нуқсон давоми...

3280 05:00 / 01.03.2017
.Тавҳид, сўзи луғатда .ваҳҳада, ndash .юваҳҳиду, ndash .тавҳийдан, лафзларининг масдаридан олинган бўлиб, бирор нарсага бирлик ва фардликни нисбат беришни ва ундан давоми...

1393 00:00 / 06.11.2022
Зоҳидликка қизиққан бир киши балиқ овлаб ҳаёт кечирар экан. Бир куни у иккита балиқ овлабди. Бирини пишириб еб, иккинчисини келажак учун асраб қўйишга қарор давоми...

1573 19:00 / 22.04.2023
Бу йўлга киришнинг бошланғич нуқтаси кишида ҳимматнинг қўзғалиши билан бўлади. Тасаввуф йўлига киришга ҳиммат қилган одам ўзига муршид ахтара бошлайди. Агар давоми...

4405 21:00 / 03.05.2019
Аудиолар

120117 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41783 14:35 / 11.08.2021