1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Машъум биродар ва муштарак масаласи

12:30 / 04.11.2019 1500 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу масала олдинги масаланинг тескарисидир: сингил биродари борлиги учун меросдан маҳрум бўлади.

Биринчи мисол: Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, онаси, отаси, қизи, ўғлининг қизи қолди. Ушбу ҳолатда ўғилнинг қизи ҳам мерос олади. Аммо унга унинг биродари – акаси ёки укаси қўшилса, унинг сабабидан қиз меросдан маҳрум бўлади. Синглисини меросдан маҳрум қилган бундай биродар «машъум биродар» дейилади.

Иккинчи мисол: Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, онаси, она бир биродари, туғишган синглиси ва ота бир синглиси қолди. Бу ҳолатда ота бир сингил мерос олади. Аммо унга ота бир биродар қўшилса, мерос олмайди. Шунинг учун ундай биродар «машъум биродар» деб аталади.

Муштарак масала

Мерос илмида ишлатиладиган қоидага биноан, меросга қолган молни тақсимлашда аввал фарз эгаларининг ҳақлари берилади. Сўнгра асабаларга берилади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Фароизларни ўз аҳлига эриштиринглар, қолгани эса эркак қариндошга», деганлар.

Доимо шунга амал қилиб келинган. Аммо саҳобаи киромлар даврида бир масалани ечиш мушкул бўлиб қолган. У масала қуйидагидан иборат.

Бир аёл вафот этди. Ортидан эри, онаси, она бир иккита ёки ундан ортиқ қардошлари ва битта ёки кўп туғишган биродари қолди. Бу ҳолатда эр мероснинг ярмини, она олтидан бирини ва она бир қардошлар учдан бирни оладилар. Чунки улар фарз эгаларидир. Шу билан мерос тамом бўлади. Туғишган биродар ёки қардошларга ҳеч нарса қолмайди.

Саҳобаи киромлардан Абу Бакр, Али, Ибн Аббос розияллоҳу анҳум ҳамда Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳаблари «Қоидадан ташқари бўлса ҳам, мана шундай тақсим қилинади», деганлар.

Аммо саҳобалардан Зайд ибн Собит, Усмон, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳум ҳамда Моликий ва Шофеъий мазҳаблари «Она бир қардошлар билан туғишган қардошлар учдан бирга шерик бўладилар», деганлар.

Ушбу масаланинг «муштарак масала» деб номланиши ҳам шундан.

Бу масала яна «Умария масаласи» ҳам дейилади. Чунки биринчи бўлиб Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бу масалани она бир ва туғишган қардошлар шериклик қиладиган этиб ечганлар.

Мерос илмида «Банул Аъён» «Банул Иллот» ва «Банул Ахёф» деган истилоҳлар бор.

1. Банул Аъён – ота бир, она бир қардошлар, яъни ака-ука, опа-сингиллар дегани.

2. Банул Иллот – ота бир қардошлар, яъни ака-ука, опа-сингиллар дегани.

3. Банул Ахёф – она бир қардошлар, яъни ака-ука, опа-сингиллар дегани.

Банул Аъён, Банул Иллот ва Банул Ахёфлар ота, ўғил ва ўғилнинг ўғли билан ҳажб бўладилар.

Банул Ахёф қиз ва қиз набира билан ҳам тўсилади.

Банул Ахёф – она бир ака-ука, опа-сингиллар мерос олишда тенгдирлар. Яъни, эркагу аёл меросдан бир хил ҳиссада оладилар. Чунки Қуръони Каримда «Улар учдан бирда шерикдирлар», дейилган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Арокадан ривоят қилинади .Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан бомдод намозини ўқидим. Салом бергач, ўнг томонга ўгирилдилар, кейин қуёш масжид деворига давоми...

942 08:00 / 14.09.2020
Сабаъ қироллиги қадимий дунёдаги энг йирик тўртта ҳазорадан бири бўлиб, унга милоддан аввалги 11 асрларда Жанубий Арабистонда асос солинган эди. Бу ҳазора энди давоми...

4590 15:00 / 09.05.2020
СаволКинна солиш ҳақида бу нарса мумкинми ёки аксинчаЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймКинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши давоми...

6832 11:00 / 22.06.2020
11бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Эшитувчи музаккирга юзланиб ўтириши, уни тўғри қалб билан тинглаши ва бошқа бирор нарса билан давоми...

1276 18:07 / 27.09.2020