1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эшитувчининг одоби ҳақида

18:07 / 27.09.2020 1275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11-боб

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Эшитувчи музаккирга юзланиб ўтириши, уни тўғри қалб билан тинглаши ва бошқа бирор нарса билан шуғулланмаслиги лозим. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир масалани ёки ҳадисни эшитса, мана шунга амал қилсин, чунки у тирик ва нажот топувчидир. Кимки бир ҳадисни эшитса-ю, амал қилмаса, ҳалок бўлади» дедилар. Эшитувчига ҳар бир ҳадиснинг орасида «рост айтдингиз» ёки «чиройли гапирдингиз» деб туриши мустаҳаб. Токи музаккир ҳадис айтишга рағбатлансин.

Тинглаётган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини ҳар эшитганида саловот айтади. Шайтоннинг васвасасини қалбидан чиқариб ташлаши, мажлис вақтида ухламаслиги лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Кимки мажлис вақтида ухласа, Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлибди ва шайтонга дўст тутинибди».

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Юсуф Ҳажжож ибн Абу Яъқуб Қайравондан Мисрга кўчиб ўтиб, ҳижрий 349 санада вафот этди, Муқоттамда дафн этилди. У ўлимидан олдин бир қорининг .оятул курсий,ни давоми...

2536 08:00 / 10.06.2020
Ҳорун арРашид ҳаж қилиб, Мадинага қайтиб келди. У Молик ибн Анаснинг чуқур илми ва юксак иқтидори ҳақида кўп эшитгани учун у зотни зиёрат қилмоқчи бўлди. Моликнинг давоми...

3030 08:00 / 30.01.2019
Ушбу сура Маккада нозил бўлиб, 8 оятдан иборат. Унинг номи ўзининг биринчи оятидаги .такаасур, сўзидан олинган. .Такаасур, сўзи .молу дунё, мансабмартаба ва давоми...

3390 18:00 / 10.04.2020
Али ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади .Яҳё ибн Саиднинг ҳузурида эдик. У бир кишига .Қуръондан ўқи,, деди. У Духон сурасини ўқиди. У қироатни бошлаганда Яҳё ибн Саидга давоми...

1615 08:00 / 01.08.2020