1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳга бағишланган ўқув тадбири бўлиб ўтади

10:30 / 04.11.2019 1822 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 4 ноябрь куни Москвада «Миллий бирлик куни» да биринчи маротаба бўлаётган диний-маърифий ўқув тадбири ўтказилади. Ушбу тадбир шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросларига мансуб ҳолда ташкиллаштирилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар маънавий-маърифий маркази, АНО, Ислом маданияти, илм-фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш фонди кўмагида мусулмонларга психологик ёрдам бериш ассоциацияси томонидан ўтказилмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг илмий меросига қаратилган бўлиб, ўқув тадбирида давлат ва диний идора ташкилотларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда мигрантлар билан ишлашни ўз ичига олади.

Ўқишнинг асосий мавзулари қуйидагилар:

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикаси муҳожирлари билан ишлашда радикализм ва сохта диний ташкилотлар таъсирини олдини олиш, шайх ҳазратларининг илмий меросидан фойдаланиш;

Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон мусулмонларига психологик, ҳуқуқий, маънавий ва маърифий ёрдам ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади;

Москвага Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларнинг ижтимоий мослашуви ва интеграцияси.

Тақдимот монографиясини тайёрловчилар:

Социология фанлари доктори И.В Лескова, профессор С. Ю. Зязин, шайх Муҳаммад Содиқ номидаги АNO DPSM директори Р.З. Каримбеков «Ал-Васатия» АNO SPC ижрочи директори .

Ушбу тадбир Москвада истиқомат қилувчи муҳожирларнинг долзарб муаммоларини ёритишга ва уларнинг психологик барқарорлигини шакллантириш бўйича муаллифлик услубини тақдим этишга қаратилган.

Хусусан, ўқув тадбирида Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикаси муфтийлари, элчихоналари ва биродарлик вакиллари, давлат, идоравий ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этади.

Ўқиш вақти 2019 йил 4 ноябрь куни бўлиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 09.00 дан бошланади.

Тадбир соат 10.00 да бошланади.

Манзил: Москва, Смоленская кўчаси 5, «Golden Ring» меҳмонхонаси.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Диққат янги нашрДунёда ўзининг ўтмишини ўрганмайдиган халқ йўқлиги, тарихнинг шавкатли саҳифаларини, оловли онларини бугунги ва келажак авлодларга ибратнамуна давоми...

4225 20:18 / 09.07.2018
Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб ўтган Ислом бирлиги ташкилотининг маданият вазирлари йиғилиши якунида Қуддус шаҳрини Ислом маданиятининг абадий пойтахтиrdquo давоми...

4045 11:32 / 03.12.2018
Уэльснинг Абергавенни шаҳрида масжид ва Ислом маркази очилди. Абергавенни мери Тюдор Томас масжид ва марказнинг очилишини илиқ кутиб олди ва уэльсликларнинг давоми...

1020 11:20 / 14.12.2021
Қозоғистон Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги шайх давоми...

904 11:59 / 22.12.2022
Аудиолар

120825 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42394 14:35 / 11.08.2021