1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуддус “Ислом маданиятининг абадий пойтахти” деб эълон қилинди

11:32 / 03.12.2018 3960 pdf Ўқиш режими + -

Баҳрайн пойтахти Манамада бўлиб ўтган Ислом бирлиги ташкилотининг маданият вазирлари йиғилиши якунида Қуддус шаҳрини “Ислом маданиятининг абадий пойтахти” деб эълон қилиш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Туркиянинг Milligazete нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, йиғилишда шу билан бирга Қуддуснинг маданий меросини сақлаш учун халқаро Исломий таъминот дастури ҳам қабул қилинган.

Ислом, таълим, фан ва маданият ташкилоти (ISESCO) бош директори Абдулазиз ат-Тувейжрий қарорнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, Қуддус тақдири бўйича сўнгги пайтларда бўлиб ўтаётган воқеалардан анча ташвишда эканини маълум қилган, деб хабар беради IQNA.

Қуддуснинг маданий ва исломий асосларини ўзгартириш йўлида олиб борилаётган ҳаракатларга тўхталиб ўтган ISESCO Бош директори, фаластин халқи ва Ислом дунёсининг Қуддусдаги ҳақларини муҳофаза қилиш мақсадида ташкилотнинг аъзо давлатлари ҳамда халқаро жамоатчиликни бу масалада эътиборли бўлишга чақирган.  

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх, доктор Муҳаммад Ражаб Дийб Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафотлари муносабати билан ўз номидан ва давоми...

1031 17:04 / 16.08.2021
Тренингпрактикум Ислом молияси соҳасида кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан ўтказилади.Шошилинг, жойлар сони чегараланганТренинг давоми...

1148 08:09 / 06.09.2021
Юртимизда масжидлар сони яна биттага кўпайди. Бугун, 24 март куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидa жойлашган .Кўкча Оқтепа, жомеъ масжиди янги биносининг очилиш давоми...

1257 17:53 / 24.03.2022
Аудиолар

118745 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40706 14:35 / 11.08.2021