1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Савобли ишда мусобақа қилайлик

11:00 / 10.08.2019 1728 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолога бандани яқинлаштирувчи энг савобли ибодатлардан бири – қурбонликдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Одам боласи қурбонлик куни қиладиган амалларининг ичида қон чиқаришидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуброқ амал йўқ. Қурбонликка сўйилган жонивор қиёмат куни ўз шохи, туёғи ва юнглари билан келади. Қурбонлик қони ерга тушмай туриб, Аллоҳ таолонинг ҳузурида қабул бўлади. Шунинг учун дилдан чиқариб қурбонлик қилинглар”, – дедилар” (Имом Ибн Можа ва Имом Термизий ривояти).

Қурбонлик қилиш жаҳаннамдан тўсиқлиги ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

“Ким қурбонликни чин кўнгилдан ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) унинг учун дўзахдан парда бўлади” (Имом Табароний ривояти).

Қурбонлик қилинаётган жонлиқни биринчи қон томчиси ерга тушиши билан эгасининг гуноҳлари кечирилиши борасида ҳадиси шарифда шундай келади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога: “Эй Фотима қурбонлигингиз олдида туриб гувоҳ бўлинг. Чунки қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан ўтган гуноҳларингиз мағфират қилинади”, – дедилар. Шунда Фотима онамиз: “Эй, Аллоҳнинг Расули, бу фақат бизни оиламиз учунми ёки биз ва барча мусулмонлар учунми?” – дедилар. Шунда У Зот: “Биз ва барча мусулмонлар учун”, – дедилар” (Имом Ҳоким ривояти).

Қурбонлик қилишга қодир бўла туриб, жонлиқ сўймаган кишидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хафа бўлиб бундай деганлар:

“Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса, намозгоҳимизга келмасин” (Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривояти).

Шундай экан, имконимиз бўлса, ҳар биримиз бундай буюк савобли ишда бир-биримиз билан мусобақа қилишимиз айни муддаодир.

Islom.uz портали 

Мавзуга оид мақолалар
Сулаймон ибн Абдулмалик волий бўлиб турган кунларининг бирида жума куни чиройли бир кийимни кийди, хушбўйликлардан сепди. Сўнг саллаларидан бирини танлаб, уни давоми...

2957 08:00 / 27.03.2021
Шайх Абу Абдураҳмон ибн Уқайл Зоҳирий араб тилидаги журналда чоп қилинган .Таборих,1 номли мақоласида шундай дейди .Қирол Фаҳднинг Мусҳафи шарифни жамлаш бўйича давоми...

1570 08:22 / 14.06.2020
Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол бердиҲаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб давоми...

7157 11:30 / 17.04.2022
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат 1. Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.2. Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб давоми...

1344 14:00 / 07.03.2023