1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Андалусия армони

08:55 / 21.07.2019 2868 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умавий амирларидан Валид ибн Абдулмалик ҳукмдорлиги (705-715) даврида Испания ва Португалия Мусо Нусайя ва унинг мавлоси Ториқ ибн Зиёд томонидан ҳижрий 92 (милодий 711) йилда фатҳ этилди ва бу икки давлат фатҳдан сўнг араб тилида битта ном билан «Андалусия» деб атала бошланди. Андалусия Ислом халифалиги даврида ниҳоятда гуллаб-яшнаган, Қуртуба (Кордова), Ишбилия (Севиля), Ғарнота (Гранада) каби ўлкалар илм-фан, маданият, савдо-сотиқ соҳасида фақат Бағдод ва Қустантаниядангина орқада бўлган.

Андалусияда гўзал шаҳарлар, муҳташам масжид ва қасрлар барпо этилган, ҳунармандчилик ривожланган. Андалусиядан донғи дунёга кетган Имом Қуртубий, Ибн Арабий, Ибн Ҳазм, Ибн Рушд, Абу Ҳаййон, Ибн Атиййа каби олимлар етишиб чиққан. Андалусияда исломий китобларнинг улкан хазиналари жамланган, исломий билимлар юксак даражада ривожланган эди. Бу ерда барпо этилган ва Ислом меъморчилигининг шоҳ асарлари саналган Аз-Заҳро, Ал-Ҳамро каби муҳташам ва фусункор қасрларни ҳалигача бирор миллат ёки давлат қура олгани йўқ.

Насронийлар ҳижрий 635 (милодий 1236) йили Қуртубани, 646 (милодий 1248) йили Ишбилияни босиб олиб, барча мусулмонларни қиличдан ўтказди, Ислом маданияти обидаларини яксон қилиб, китобларни ёқди. Фақат Ғарнотада мусулмонлар ҳукмронлиги милодий 1492 йилгача давом этди ва шундан кейин Андалусия батамом таназзулга юз тутди.

Islom.uz портали

Мавзуга оид мақолалар
Жангчи давлат арбоби бўлиши шарт эмас. Сиёсатнинг ўз ҳисоби бор. Жангни моҳирлик билан бошқарадиганлар ҳамма вақт ҳам давлатни моҳирлик билан бошқара олишмайди. давоми...

1571 13:00 / 16.12.2021
Уҳуд ғазотида Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У машҳур саҳоба Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг отасидир. Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анҳу давоми...

2141 09:00 / 09.01.2022
Аллоҳнинг фаришталарига бўлган иймон ҳам катта ҳикматларга эга. Фаришталарга иймон ҳар бир шахс, жамият ва барча инсоният учун кони фойдадир. Аллоҳнинг инсон давоми...

1558 09:44 / 15 январь
Зулқаъда ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда иштирок этган саҳобалар билан умрага отландилар.Зул Ҳулайфа деган жойдан эҳром боғлаб, давоми...

2042 16:32 / 12.09.2021
Аудиолар

120808 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42373 14:35 / 11.08.2021