1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уч дўст

07:10 / 29.06.2019 2501 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди: «Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бир-биридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. У дўстларидан бирини учратиб қолиб, «Эй фалончи, мен шундай-шундай мусибатга йўлиқдим, менга ҳамроҳ керак», деди. Аммо дўсти: «Мен сен билан бирга бора олмайман», деб жавоб берди. Шунда у кейинги дўстининг олдига бориб, илтимосини такрорлади. Дўсти: «Мен сен билан хоҳлаган жойингга бирга боришим мумкин, лекин манзилингга етиб борганингдан кейин сени ташлаб, ортимга қайтаман», деди. У учинчи дўстининг олдига бориб, аҳволини айтди. Дўсти: «Қаерга борсанг, сен билан бирга бораман. Қаерга кирсанг, бирга кираман», деб жавоб берди».

Убай ибн Умайр айтган зарбулмасалини шундай изоҳлайди: «Биринчи дўст – инсоннинг ўз оиласига қолдирган мол-мулки бўлиб, унинг ортидан эргашмайди. Иккинчи дўст – оиласи ва қариндошлари. Улар қабристонгача боришади, аммо уни ташлаб, ортга қайтишади. Учинчи, ҳақиқий дўст эса инсоннинг бу дунёда қилган амаллари бўлиб, қаерга борса, улар ҳам бирга боради ва ҳамма жойга бирга киради».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Балоофатлар қалбларни чиниқтиради, гуноҳларга каффорот бўлади, кибр иллатини даволайди, ғафлатни кетказиб, огоҳликка чорлайди, ўзга жонзотларга ҳам меҳрибон давоми...

2275 15:00 / 26.08.2023
Агар банда мазаммат қилинаётган бу дунёнинг ўзи нималигини, унинг қайси нарсасидан четда бўлиши керагу, қайси нарсасидан четламаса ҳам бўлаверишини билмагунича давоми...

4436 12:44 / 09.08.2018
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга дедилар.Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин,.Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга давоми...

2988 11:00 / 11.01.2021
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш воситалардан бири таҳоратдир. Араб тилидаги .таҳорат, сўзини ўз тилимизга таржима қиладиган бўлсак, .поклик, деган маъно келиб давоми...

1297 16:57 / 06.12.2022
Аудиолар

121531 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43017 14:35 / 11.08.2021