1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзанинг асли ва вақти баёни (учинчи мақола)

19:10 / 12.05.2019 1525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади», дедилар». 

Ушбу уч ривоятни бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ривоятда қуёш ботиши билан ифтор вақти кириши баён этилмоқда.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита муаззинлари бор эди: Билол ва Ибн Умму Мактум Аъмо. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Албатта, Билол кечаси азон айтади. Ибн Умму Мактум азон айтгунча еб-ичаверинглар», дедилар.

«Икковининг орасида фақат бирови тушиб, бирови чиққунча вақт бор эди», деди».

Икки Шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: Кечаси уйқудан туриб, Бомдод намозига тайёрланиш бир оз ортиқча ҳаракат талаб қилганлиги учун одамларни аввалроқ огоҳлантириш мақсадида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки марта азон айттирар эдилар.

Биринчи азонни тонг отмасдан аввал Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу айтар эдилар.

Иккинчи азонни эса Бомдод вақти кириб, тонг отганда Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу айтар эдилар. У кишининг кўзлари ожиз бўлганлиги учун бошқа саҳобийлар у одамга ёрдам қилиб, тонг отганининг хабарини беришар, сўнгра азон айтилар эди. Ўша пайтларда, албатта, соатлар бўлмаган, ҳар кимнинг ўзи саҳарлик ёки ифторлик вақти кирганини аниқлаши осон кечмаган. Шунинг учун ҳамма азон айтилишига қараб турган.

Бомдодга икки марта азон айтилганидан қайси бирида оғизни бекитиш кераклиги баён қилинмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан ҳазрати Билол тонг отмасдан, кечаси азон айтганлари учун у кишининг азонларидан кейин ҳам саҳарликни давом эттиравериш мумкинлиги тушунтирилди. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Бомдод вақти кириши билан азон айтганлари учун у киши азон айтганларида оғизни бекитиш зарурлиги уқтирилди. Демак, оғизни бекитиш вақти Бомдоднинг аввалги вақти экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб қолинмаган. Бу иш кенг миқёсда бўлиб, мусулмонлар билан бир диёрда яшаб турган давоми...

2090 16:10 / 31.12.2018
Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди .Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, давоми...

1484 07:10 / 06.08.2019
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири золим харидорга ёрдам бермасликдир..Золим харидор, сотиб олган нарсасини ҳаром ва гуноҳга ишлатадиган харидордир. давоми...

2915 17:10 / 15.01.2019
Ҳаж ибодатига борган бир мусофир киши кўчадан 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни топиб олибди. Пулнинг эгасини топиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларига эълон давоми...

4375 18:10 / 27.02.2019