1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кимга осийлик қиляпмиз?

07:10 / 06.08.2019 1489 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?» дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди. Табибнинг бу гапи қалбимнинг туб-тубига етиб борди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман .Кишининг намози узун, давоми...

1419 14:58 / 27.01.2022
Кофирлар жонлари чиқиш асносида даҳшат ва оғир мусибатларни бошидан кечирадиларАллоҳ таоло деди .Сиз золимларни ўлим талвасасидаги ҳолатларини бир кўрсангиз давоми...

10268 21:00 / 03.02.2019
Аллоҳ таоло юракни Қуръони Каримда зикр қилган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида зикр қилганлар. Қуйидаги маълумотларда юрак давоми...

4938 19:00 / 23.11.2020
IХ бобФақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Баъзи инсонлар мавъиза учун йиғилиб ўтиришни ёмон кўришди. Баъзилар, агар бу билан Аллоҳ таолонинг давоми...

1356 15:40 / 02.05.2019