1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибратли муҳаббат

18:10 / 27.02.2019 4384 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаж ибодатига борган бир мусофир киши кўчадан 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни топиб олибди. Пулнинг эгасини топиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларига эълон берибди, танишлардан сўраб-суриштирибди, лекин ҳарчанд уринмасин уйига қайтгунича пулнинг эгаси топилмабди.

Юртига қайтгач ҳам сўраб-суриштиришда давом этибди. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар берибди, аммо бу ҳам фойда бермабди. Орадан бир йил ўтгач топилган пулни ўзи учун сарфлашни ҳаром деб билган бу киши, рафиқаси билан маслаҳатлашиб, пулнинг ҳаммасини бева-бечора ва камбағалларга тарқатиб юборибди.

Орадан кўп ўтмай уйига икки йигит келиб, топиб олинган 25 000 АҚШ долларнинг эгаси эканликларини айтишибди ва пулни қайтаришини сўрашибди. Буни эшитган ҳалиги киши нима қилишини билмай, тўғрисини айтса, улар ишонмасликларидан қўрқиб, Аллоҳга таваккал қилиб, эртага келишларини илтимос қилибди.

Ўша куни туни билан ибодат қилиб, Аллоҳдан уни бу ҳижолатли ҳолатдан қутқаришини сўраб, йиғлаб дуолар қилибди. Тонга яқин чарчаб, кўзи уйқуга кетиб қолибди. Туш кўрибди. Тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб:

– Хафа бўлма эй умматим, сен қўшни шаҳардаги Абдуллоҳ исмли кишини топ ва ундан ёрдам сўра. У саховатли бойлардан, сенга албатта ёрдам беради ва яна унга шуни айтгин-ки, у менинг чин умматимдир, у менга ҳар куни тонгда юз маротаба саловат айтишни ўзига одат қилиб олган, – дебдилар.

Тонгда туриб, қўшни шаҳарга бориб, Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган манзилдан Абдуллоҳнинг хонадонини топиб, уни чақирибди ва ичкарига киришга изн сўрабди. Ичкарига киргач, у билан саломлашиб:

– Мени сизнинг олдингизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жўнатдилар, – деб, бўлган воқеанинг ҳаммасини айтиб берибди.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, сиз у зотнинг чин уммати экансиз ва ҳар тонгда у зотга юз маротаба саловат айтар экансиз, – дебди.

Буни эшитган Абдуллоҳ ҳўнг-ҳўнг йиғлаб:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган одам сиз экансиз-да, кеча менинг ҳам тушимга кириб, сизнинг келишингизни айтган эдилар, сизни кутиб турган эдим, – дебди.

Икковлари бир-бирларини қучоқлаб, бўлиб ўтган воқеадан таъсирланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари қалбларида жўш уриб, ҳўнг-ҳўнг йиғлабдилар. Сўнг Абдуллоҳ уйидан 50 000 АҚШ доллари олиб чиқиб:

– Мана шу пулнинг ҳаммасини олинг. Ярми топиб олган пулингизни қайтариш учун, ярми эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингиз учун сизга ҳадя, – дебди.

Ҳалиги киши пулни олиб уйига қайтибди. Келишилганидек пулнинг эгалари келишибди. У киши пулни қайтара туриб, йиғлаб-йиғлаб уларга бўлган воқеани айтиб берибди. Улар ҳам бўлган воқеадан таъсирланиб, пулни олишдан воз кечишибди. Улар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингиз учун деб, пулни у кишига ҳадя қилиб юборишибди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони карим инсонлар, хусусан иймон келтирганлар ва мутаққийлар учун икки дунё саодати манбаидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий туширилган давоми...

5811 10:00 / 20.03.2019
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мушриклардан қочиб, яширинган ғорда эдик. Мен уларнинг таъқиб давоми...

1698 08:00 / 09.01.2021
Беҳуда нарсаларга ғазабланиш, кўп ва беҳуда гапириш каби салбий хислатлардан қутулиш йўлини ўргатсангиз.Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Ғазаб қўзиган пайтда давоми...

2935 21:10 / 24.12.2018
Хут ибн Рофеъдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба шериклари билан уларнинг ходими бўлишга шартлашиб олган эди. Иссиқ кунлардан бирида у чорва боққани чиқди. давоми...

1383 08:01 / 08.01.2020