1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Юнус алайҳиссалом дуолари

12:40 / 18.04.2019 2821 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда пайғамбарлар дуолари 

(давоми)

 Қуръонда Юнус алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган:

«Албатта, Юнус ҳам юборилган Пайғамбарлардандир. Ўшанда у тўлган кемага қочди. Бас, қуръа ташлашди ва у мағлублардан бўлди. Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди» (Соффат сураси, 139–142-оятлар).

Юнус алайҳиссалом аҳолиси турли бут ва санамларга ибодат қиладиган қавмни Аллоҳнинг динига даъват қилиш учун юборилган эди. Лекин улар ҳам бошқа қавм сингари Пайғамбарининг насиҳатларини қабул қилмай, гуноҳда давом этди. Юнус алайҳиссалом уларни Аллоҳнинг азоби келишидан огоҳлантирдилар. Аммо гуноҳкор қавмга бу таъсир қилмайди. Уларнинг итоатсизлигидан ғазабланган Юнус алайҳиссалом у ерда қолишни муносиб кўрмасдан шаҳарни тарк этдилар. Юриб-юриб денгиз соҳилига етиб боргач, у ерда кетишга тайёр турган кемани кўрадилар. Унинг эгаси Юнус алайҳиссаломни ўзлари билан олиб кетишга рози бўлади. Кема денгизга чиққач кучли довул бошланиб, ғарқ бўлиш хавфи туғилади. Кемадагиларнинг барчаси саросимага тушиб қолади. Ўзаро маслаҳатлашиб, бу ҳодиса кемада гуноҳкор одам борлиги учун рўй берди деган фикрга келишади. Қуръа ташлашга ва унга кимнинг исми тушса ўшани денгизга улоқтиришга келишадилар. Қуръага Юнус алайҳиссалом исмлари тушади. Кемадагилар у зотни денгизга ташлайдилар. Аллоҳнинг амри билан у зотни катта балиқ ютиб, қорнида сақлаб юради. Юнус алайҳиссалом бу воқеалар қилган хатолари туфайли бўлганини англаб илтижо қиладилар:

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим» (Анбиё сураси, 87-оят).

Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломнинг илтижосини қабул қилади:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 88-оят).

Юнус алайҳиссалом қиссаси гуноҳ иш банданинг Аллоҳга дуо қилишидан тўсмаслиги кераклигига яққол далил бўла олади. Аллоҳ Ўзининг изнисиз шаҳарни тарк этган Пайғамбарини мағфират қилди ва унга буюк мукофот тарзида қавмини ҳидоятга бошлади.

«Бас, Биз уни бемори ҳолида майдонга отдик. Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик. Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик» (Соффат сураси, 145–147-оятлар).

«Агар у кўп тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди, унинг қорнида қайта тирилтирадиган кунгача қолиб кетар эди» (Соффат сураси, 143–144-оятлар).

(давоми бор)

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
121. Ҳамёнингизда Мусҳаф бўлиши талаб қилинмаган, лекин ахлоқингиз оятда келган хулқлар бўлиши яъни Қуръондаги хулқлар билан хулқланишингиз талаб қилинган.122. давоми...

4166 18:14 / 06.04.2017
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар давоми...

2478 07:00 / 20.12.2018
Савол Маййитга жаноза ўқишдан олдин унинг яқинларидан .Агар марҳумнинг бандалардан қарзлари бўлса, адо этасизми, деб сўраш, сўнг тасдиқ жавобини олгач, жаноза давоми...

3068 15:30 / 05.07.2020
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўзўзидан, биров ўргатмаса давоми...

1954 18:06 / 01.08.2020