1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фикр дурдоналари (24-қисм)

18:14 / 06.04.2017 4161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

121. Ҳамёнингизда Мусҳаф бўлиши талаб қилинмаган, лекин ахлоқингиз оятда келган хулқлар бўлиши (яъни Қуръондаги хулқлар билан хулқланишингиз) талаб қилинган.

122. Қишда фақирларнинг (совуқдан) қалтирашидан бошқа ҳамма нарса чиройли.  Ҳамма нарса деганда қор, мусаффо об-ҳаво, дарахтларнинг сувга тўйиниши каби нарсалар назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

123. Машаққат била ишлама! Ақл-заковат билан ишла!

124. Бир донишманддан "Сизни яхши кўрадиган кишини қандай танийсиз?" деб сўралди. Шунда донишманд: "Ким менинг ғамларимни кўтарса (ғамларимга шерик бўлса), аҳволимни сўраса, мендан малолланмаса, хатоимни кечирса, Роббимни менга эслатса, шу киши мени яхши кўрадиган одамдир" деб жавоб берди.

125. Агар садақа берувчи бераётган садақаси фақирнинг қўлига тушишдан олдин Аллоҳнинг "қўли"га тушишини билганда эди, берувчи ҳис қиладиган лаззат олувчи ҳис қиладиган лаззатдан каттароқ (кўпроқ) бўларди.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таймийнинг муаззини Маъмар айтади .Бир куни Сулаймон Таймий ёнимда хуфтон намозини ўқиди. Кейин мен унинг .Мулк қўлида бўлган Зот улуғдир, оятини ўқий бошлаганини давоми...

2103 08:00 / 27.01.2021
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобнинг ғояси илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчасдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига давоми...

1823 12:00 / 29.06.2019
Бурун ажойиб тарзда яратилган аъзо бўлиб, ичида устмауст жойлашган мугуз пластинкалар бор. Ҳаво ўша пластинкалар орасидан узоқ масофани босиб ўтади. давоми...

4854 15:00 / 06.03.2019
Оиша онамиз айтадилар.Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга келдилар ва.Эй Оиша Рухсат берсанг Роббим азза ва жаллага ибодат қилсам,, давоми...

2649 11:00 / 09.03.2021