1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Жаҳаннам қайнаб турган дошқозон кабидир

11:16 / 06.03.2019 3498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ

«Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса қайнаб турадир» (7-оят).

Агар диққат билан разм солиб ўрганадиган бўлсак, бу жуда ҳам даҳшатли ва оғир бир ҳолат.

«Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида...»

Ҳа, ташланган чоғларида. Кофирларни пешона сочидан, оёғидан ушлаб туриб, жаҳаннамга чирпирак қилиб отилмоқда – ташланмоқда! Бунинг ўзи катта азоб!

«...унинг ҳанграган овозини эшитурлар...»

Яъни жаҳаннам эшак ҳанграганга ўхшаб, ҳанграб турар экан. Дунёдаги энг ёқимсиз овоз эшакнинг ҳанграши эканига ҳамма иқрор. Демак, жаҳаннамийлар у ерда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бошқа азоблар билан бир қаторда, энг ёмон овозни эшитиш азобини ҳам тортадилар.

«...у эса қайнаб турадир».

Ҳа, жаҳаннам ғазабининг кучидан худди катта дошқозондек, қаттиқ қайнаб турган бўлади. Унга ташланган нобакорлар эса худди қаттиқ қайнаб турган дошқозонга ташланган доначаларга ўхшаб, сакрай бошлайдилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
.Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

2283 16:08 / 31.05.2020
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва .Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, давоми...

806 19:00 / 21 февраль
Мусулмонлар Ислом даъватининг бошланишида оз сонли бўлиб, кўплари камбағаллардан эди. Кофирларнинг сони, молдунёси, қуввати жуда кўп эди. Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

1000 19:00 / 05.11.2023
.Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни ўзларига дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, у Аллоҳдўстлигидан ҳеч нарсада йўқдир. Магар улардан қўрқиб, давоми...

3598 17:00 / 28.01.2021