1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ҳамма иш ягона Аллоҳнинг қўлида

17:00 / 28.01.2021 3590 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

لاَّ يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاء مِن دُوْنِ الْمُؤْمِنِينَ وَمَن يَفْعَلْ ذَلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللّهِ فِي شَيْءٍ إِلاَّ أَن تَتَّقُواْ مِنْهُمْ تُقَاةً وَيُحَذِّرُكُمُ اللّهُ نَفْسَهُ وَإِلَى اللّهِ الْمَصِيرُ۝

«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни ўзларига дўст тутмасинлар. Ким буни қилса, бас, у Аллоҳ(дўстлиги)дан ҳеч нарсада йўқдир. Магар улардан қўрқиб, сақлансангиз, майли. Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантирур. Ва сўнгги қайтиш фақат Аллоҳгадир». (Оли Имрон сураси, 28-оят)

Яратувчи – ягона Аллоҳнинг Ўзи. Ҳамма иш ягона Аллоҳнинг қўлида. Мулк берувчи ҳам ягона Аллоҳ, ризқ берувчи ҳам ягона Аллоҳнинг Ўзи. Бутун оламнинг тадбирини қилувчи ҳам ягона Аллоҳнинг Ўзи. Аллоҳ таоло ушбу оятда мўминларга қарата:

«Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни ўзларига дўст тутмасинлар», – деб фармон қилмоқда.

«Ким буни қилса, бас, у Аллоҳ(дўстлиги)дан ҳеч нарсада йўқдир», дегани «Аллоҳга ҳеч қандай алоқаси йўқ» деганидир.

Исломда бошқа диндагилар билан яхши алоқада бўлишга рухсат бор. Лекин дўст тутиш, ҳамма нарсани кофирга ишониб, топшириб қўйиш мумкин эмас.

Фақат бир ҳолатдагина, истисно тариқасида, юзаки равишда ўзини кофирга дўст қилиб кўрсатиши мумкин:

«Магар улардан қўрқиб, сақлансангиз, майли».

Бундай тасарруф «тақийя» деб аталади. Тақийяда ўзини сиртдан дўст қилиб кўрсатиб, жонни, молни ва номусни душманлардан сақлаб қолишга ҳаракат қилинади.

«Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантирур. Ва сўнгги қайтиш фақат Аллоҳгадир».

Аллоҳга тақво қилганлар ва Унинг азобидан огоҳ бўлганлар доимо ютуққа эришадилар. Хусусан, Аллоҳнинг ҳузурига қайтиб борганда нажот топишлари аниқ.

Кейинги оят ушбу огоҳлантиришни яна давом эттириб, Аллоҳ доимо бандани кузатиб туришини таъкидлайди:

 قُلْ إِن تُخْفُواْ مَا فِي صُدُورِكُمْ أَوْ تُبْدُوهُ يَعْلَمْهُ اللّهُ وَيَعْلَمُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأرْضِ وَاللّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ۝

Айт: «Агар кўксларингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ биладир. У осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам биладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир». (Оли Имрон сураси, 29-оят).

Ояти карима Аллоҳ таоло бандаларининг барча ишларидан очиқ-ойдин хабардор эканини шубҳага ҳеч ўрин қўймайдиган даражада баён қилмоқда:

«Агар кўксларингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ биладир. У осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам биладир».

Жумладан, ким махфий равишда кофирларни дўст тутса ҳам билади. Билганидан сўнг албатта унинг жазосини беради. Чунки:

«Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир».

Агар баъзи бир ҳикматга биноан, гуноҳкорни бу дунёда жазоламаса ҳам, у дунёда албатта жазолайди.

 

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилганлар ndash ана ўшалар давоми...

2498 11:40 / 16.10.2019
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади Имроннинг хотини .Роббим Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. давоми...

2189 12:30 / 18.08.2021
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига давоми...

948 19:00 / 12 март
Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади Бу Аллоҳнинг фазлидир, уни Ўзи хоҳлаган кишига берадир. Аллоҳ буюк фазл эгасидирrdquo 4оят.Ушбу ояти давоми...

2448 12:05 / 23.11.2018