Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 7 зулҳижжа | 2024 йил 13 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Икки хутбани қисқа қилиш | Фиқҳ дарси (256-дарс)

19:00 / 17.11.2023 982 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَطَبَ احْمَرَّتْ عَيْنَاهُ، وَعَلَا صَوْتُهُ، وَاشْتَدَّ غَضَبُهُ، حَتَّى كَأَنَّهُ مُنْذِرُ جَيْشٍ، يَقُولُ: «صَبَّحَكُمْ وَمَسَّاكُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари олий ва ғазаблари шиддатли бўлиб, худди «Душман сизга эрталаб ёки кечқурун келиб қолади», дея лашкарни огоҳлантирувчи кишига ўхшаб қолар эдилар».

Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

Хатибнинг хутба давомида чап қўлидаги асо, камон ёки қиличга суяниб туриши.

عَنِ الْحَكَمِ بْنِ حَزْنٍ الْكُلَفِيِّ قَالَ: وَفَدْتُ إلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَقَمْنَا أَيَّامًا شَهِدْنَا فِيهَا الْجُمُعَةَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَامَ مُتَوَكِّئًا عَلَى عَصًا أَوْ قَوْسٍ، فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ كَلِمَاتٍ طَيِّبَاتٍ خَفِيفَاتٍ مُبَارَكَاتٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Ҳакам ибн Ҳазн Кулафийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳайъат билан бордим. Бир неча кун турдик. Ўша кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жумада ҳозир бўлдик. Ул зот камон ёки асога суяниб, Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, ёқимли, енгил, муборак сўзлар ила хутба қилдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Мазкур нарсаларга суяниш хатибга яхши имкон яратади. У ўнг қўлини минбарга суяб туради.

Икки хутбани қисқа қилиш.

عَنْ عَمَّارٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ طُولَ صَلَاةِ الرَّجُلِ وَقِصَرَ خُطْبَتِهِ مَئِنَّةٌ مِنْ فِقْهِهِ، فَأَطِيلُوا الصَّلَاةَ وَاقْصُرُوا الْخُطْبَةَ، وَإِنَّ مِنْ الْبَيَانِ سِحْرًا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Аммор розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, кишининг намози узун ва хутбаси қисқа бўлиши фақиҳлигининг аломатидир. Бас, намозни узун, хутбани қисқа қилинглар. Албатта, баёнда сеҳр бордир», деганларини эшитдим».

Имом Муслим ривоят қилган.

Хутба балоғатли сўзлардан тузилган бўлиб, хатиб ўзи амал қилган нарсасини гапириши керак. Шунда одамларга унинг гапи таъсир қилади.

Имомнинг минбардан тушиши.

Имом минбардан тушиб, муаззин иқомани тугатиши билан намозга такбир айтишни йўлга қўяди.

Хутбанинг макруҳлари:

1. Мазкур суннатлардан бирортасини тарк қилиш.

2. Хутбани узун қилиб юбориш.

3. Хутба чоғида одамларни оралаб ўтиш.

4. Имом хутбани бошламасидан олдин бировга тегмасдан, кийимини босмасдан, оралаб ўтса бўлади.

5. Хутба давомида тиланчилик қилиш ёки унга садақа бериш ҳам макруҳдир.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанафий мазҳаби бўйича, кафан уч турга зарурат кафани, кифоя кафани ва суннат кафанига бўлинади. 1. Зарурат кафани. Зарурат ва ожизлик бўлганда эркак ва аёлга давоми...

1143 19:00 / 16 февраль
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Мен истеҳоза бўламан, давоми...

2255 13:00 / 04.02.2021
Фатволар ва воқеъалар деб аталган фиқҳий китобларида кейин келган мужтаҳидлар мазҳабнинг аввалги мужтаҳидларидан ривоят келмаган масалаларда ўзларидан савол давоми...

8117 05:00 / 18.01.2017
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

1652 19:00 / 12.05.2023