Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 7 зулҳижжа | 2024 йил 13 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (143-дарс) Икки вақтда нафл намоз ўқиш макруҳдир

17:30 / 01.07.2021 3290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

رَوَى الدَّارَقُطْنِيُّ عَنْ أَنَسٍقَالَدَخَلَ رَجُلٌالْمَسْجِدَ وَرَسُولُاللهِ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ،فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّصلى الله عليه وسلم: «يَافُلَانُ، أَصَلَّيْتَ؟» قَالَلَا، قَالَ: «قُمْفَصَلِّ». ثُمَّ انْتَظَرَهُحَتَّى صَلَّىوَفِي رِوَايَةٍوَأَمْسَكَ عَنِالْخُطْبَةِ حَتَّىفَرَغَ مِنْ صَلَاتِهِ

 

Дора Қутний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир киши масжидга кириб келди. Шунда у зот:

«Эй Фалончи, намоз ўқидингми?» дедилар.

«Йўқ», деди.

«Тур! Намоз ўқиб ол!» дедилар ва у намоз ўқиб бўлгунича кутиб турдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«То у намозини ўқиб бўлгунича хутбани тўхтатиб турдилар», дейилган.

Субҳдан кейин унинг суннатидан бошқа нафл макруҳдир. Шунингдек, аср адо қилинганидан кейин, то шомни адо қилгунча ҳам шундай.

عَنِ ابْنِعَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُعَنْهُمَا قَالَشَهِدَعِنْدِي رِجَالٌ مَرْضِيُّونَ، وَأَرْضَاهُمْ عِنْدِيعُمَرُ، أَنَّ النَّبِيَّصلى الله عليه وسلم نَهَىعَنِ الصَّلَاةِ بَعْدَالصُّبْحِ حَتَّى تَشْرُقَالشَّمْسُ، وَبَعْدَالْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَرَوَاهُ الْخَمْسَةُ

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У киши: 

«Менга энг рози бўлинган кишилар гувоҳлик бердилар. Уларнинг ичида энг рози бўлингани Умардир:

«Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунча ва асрдан кейин (қуёш) ботгунча намоз ўқишдан қайтарганлар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу икки вақтда нафл намоз ўқиш макруҳдир. Тиловат саждаси, жаноза намози ва қазо намоз ўқиса жоиз. Лекин бу вақтларда тавофдан кейин вожиб бўладиган икки ракат намоз, шунингдек, нафл намозларнинг қазоси ва назр қилинган намозларни ўқиш таҳриман макруҳдир.

Уламоларимиз мазкур далиллар ва улардан бошқа ҳужжатлару қоидаларни ишга солиб, намоз ўқиш ҳаром ёки макруҳ бўлган вақтларни тартибли равишда баён қилиб берганлар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча уламолар маййитнинг дуо, истиғфор, садақа ва ҳаж каби баданиймолиявий ибодатлардан манфаат олишига иттифоқ қилганлар. Уламолар намоз ва Қуръон қироати давоми...

714 19:00 / 25 апрель
Намоздан .салом, лафзи ила чиқиш вожибдир. Бунинг далиллари қуйидагича . ,. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2636 17:00 / 30.12.2021
Сўкиш ва ачитиб гапиришни жамлаб олингани арабчада .Базоъа, дейилади. У луғатда тилдаги рост бўлса ҳам аччиқ ва бешарм гапдир.Уламолар уни қуйидагича давоми...

2930 05:00 / 17.02.2017
. .Умар розияллоҳу анҳу бомдоддан кейин Байтни етти бор тавоф қилиб, Зу Тувога чиқмагунларича намоз ўқимадилар. Тавофнинг икки ракъат намозини қуёш давоми...

3540 18:00 / 08.07.2021