1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

Умрнинг энг заиф ҳолатига тушмаслик учун нима қилиш керак?

12:14 / 15.03.2017 3176 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонни азиз-у мукаррам қилиб яратган. Ақлли жонзот ўлароқ у бахт-саодат сари интилади ва бир умр бахтиёр бўлишни орзу қилади. Лекин ҳамма нарса ҳам унинг хоҳишига мувофиқ бўлавермайди. Аллоҳ таолонинг иродасига мувофиқ ҳар бир жонзотнинг туғилган куни ўлими сари қўйилган дастлабки қадами ҳисобланади. Бу йўлда у бир неча босқични босиб ўтади. Бу борада Аллоҳ таоло Ўз китоби Қуръони каримда: “Аллоҳ сизларни яратгандир. Сўнгра, У сизларни вафот эттиради. Сизлардан баъзилар билимли бўлгандан сўнг, ҳеч нарса билмаслиги учун умрнинг энг заифлигига қайтарилади. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва қодирдир", дейди (Наҳл сураси, 70-оят). Демак, инсон қариганида жисмоний ва ақлий заифликка қайтиши бор экан.
Бу ҳақда баъзи олимлар: "Инсон умри тўрт босқич бўлади”, дейишади:
“Биринчи "нушуъ ва нумув", яъни ўсиш ва улғайиш босқичи бўлиб, у туғилганидан ўттиз уч ёшгача. У воя ёшининг энг чўққиси ҳисобланади.
Иккинчи "вуқуф", яъни турғунлик босқичи бўлиб, у ўттиз учдан қирқ ёшгачадир. Бу эса, инсоннинг энг кучга тўлган ва ақли камолга етган босқичидир.
Учинчи "куҳулат", яъни етуклик босқичи бўлиб, у қирқ ёшдан олтмиш ёшга тўлгунча бўлган даврдир. Бу вақт мобайнида инсон кучдан қолишни бошлайди, бироқ бу заифлашиш махфий кечади.
Тўртинчи "шайхуха ва инҳитот", яъни кексайиш, ақлий ва жисмоний таназзул ва ноқислик босқичи бўлиб, у олтмишдан то умрнинг охиригача давом этади. Бунда энди қариш ва кучдан қолиш очиқ-ойдин кўзга ташланади".
Лекин мазкур ояти кариманинг тафсирида Икрима розияллоҳу анҳу: "Ким Қуръон ўқиса, умрнинг энг заиф ҳолатига тушмайди", деган.
Муфассирлар буни шундай тушунтиришади: "Қуръон ўқиб, унга амал қилса, мазкур даражага эришади. Шунингдек, илмига амал қиладиган олимлар ҳам қариганда ақлий заифликка дучор бўлмайдилар. Балки улар ёшлари ўтган сари илм-маърифат, ақл-заковатлари ортиб бораверади”. Дарвоқе, орифларнинг олий даражадаги гаплари уларнинг умрлари охирида айтган гапларидир.
Дарҳақиқат, воқеликда буларнинг ҳаммасига гувоҳ бўламиз. Ундан ташқари, Қуръонга амал қилиб ўтган улуғларимизнинг қабрлари баъзи сабабларга кўра очилганда, таналари чиримаганига бир неча бор гувоҳ бўлинган.
Биз ҳам Икрима розияллоҳу анҳунинг мазкур башоратларидан умидвор бўлиб, ҳаётимиз давомида Қуръони карим тиловатини ва унинг аҳкомларига амал қилишни йўлга қўйсак, умрнинг энг заиф ҳолатига тушмаслигимизга ва икки дунё саодатига эришишимизга сабаб бўлса, ажаб эмас, омийн.

Хулоса:
Қариганда азиз бўлай десангиз, Қуръон ўқинг!
Қариганда хор бўлмай десангиз, Қуръон ўқинг!

Бувайда тумани бош имом-хатиби
Абдулҳафиз Ўролов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молдунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун бойликни давоми...

2433 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ таоло .Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир,, деган.Ушбу ояти давоми...

3538 05:00 / 13.03.2017
Бугунги аҳволимиз ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрган киши дуо қилишга нақадар муҳтож эканимизни англаб етади. Қанчаданқанча мусулмонларни одамларнинг эшигига бориб давоми...

2569 12:11 / 15.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. давоми...

5337 12:32 / 15.03.2017