1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сараланган

МОЛ-ДУНЁ ФИТНАСИ

05:00 / 13.03.2017 2433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мол-дунё одамларни синаш учун берилган. У ёмонликка ҳам, яхшиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бойликка эришган киши Аллоҳнинг розилигига муяссар бўлиш учун бойликни тўғри йўлда сарфлаши зарур. Қуръони Каримда шундай дейилган: «Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир» («Анфол» сураси, 28-оят). 

Қуръон таълимоти бўйича бойлик бу дунёнинг баъзи матоларидан бўлиб, тезда тугайди. Ҳақиқат ва яхшилик эса абадий қолади: «Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор. «Ўша нарсаларингиздан яхшироғининг хабарини берайми?!»-деб айт. Тақво қилганларга Роббилари ҳузурида остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар бор. Унда абадий қолурлар. Покиза жуфтлар ва Аллоҳ томонидан розилик бор. Ва Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир» («Оли Имрон» сураси, 14-15-оятлар). 

Мол-дунё фитнаси шундан иборатки, Қуръони Каримда тасвирланишича, инсон бойлиги ортганда ва ўзида қудрат ҳис қилганида ҳаддидан ошиб, босар-тусарини билмай қолади, бой бўлиши билан ақл ва адолат чегарасини унутади ва номақул ишларни қилишга ўтади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда Аллоҳ доимо инсоннинг ожизлигини, жумладан, мол-дунё олдидаги заифлигини бот-бот эслатади. «Йўқ! Албатта инсон туғёнга кетадир. Ўзини бой кўргани учун» («Алақ» сураси, 6-7оят). 

Ризқнинг сероб бўлиши аксар одамларни ёмонликка, ҳаддан ошишга олиб борганлиги учун ҳам Аллоҳ бандаларини ўз хоҳиши билан ризқлантиради. Бу ҳақда «Шўро» сурасида шундай дейилган: «Агар Аллоҳ бандаарига ризқни кенг қилиб қўйса, албатта, улар ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар, лекин У Ўзи хоҳлаганига ўлчов билан туширур. Албатта, у ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир» (27-оят). 

Ҳамонки, бойлик ва давлатнинг чексизлиги одам заифлигига сабаб бўлар, уни йўлдан оздирар экан, Қуръони Карим бандаларни бой бўлган чоғда ортиқча хурсанд бўлиб кеккайиб кетишдан қайтаради. Аксинча, шундай ҳолатда Аллоҳга шукр айтишга чақиради. Чунки ортиқча хурсанд бўлиш ва кеккайиш камбағалларга, бева-бечораларга салбий таъсир қилади. 

Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда: «Албатта, Аллоҳ ҳовлиққанларни суймас» дейилган («Қасас» сураси, 76-оят). 

Зеро, бадавлат одам хурсандчилигининг юксак нуқтаси Аллоҳнинг розилиги ва раҳматидан иборат бўлиши лозим. Қуръон шунга даъват этган: «Сен: «Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт» («Юнус» сураси, 58-оят).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. Ва у дўзах башар учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмас,, деган.Бу ояти каримадаги .аскарлар,дан давоми...

3792 05:00 / 13.03.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотга арабча матн .Ўзингни ўзинг ҳимоя қил, ўзингга ўзингга нусрат бер, яъни давоми...

2319 05:00 / 14.03.2017
Минг афсуслар бўлсинким, аҳли илмнинг ичида ҳам ноқобиллари учраб туради. Одам боласи турли туман бўлиши бор. Баъзи бир сабабларга кўра табиати бузуқ инсонлардан давоми...

2677 05:00 / 13.03.2017
Иймон заифлиги ҳозирги кунда мусулмонлар орасида кенг тарқалган мусибатдир. Кўпчилик инсонлар қалбининг қотиб кетаётганидан шикоят қилишади. Баъзан Мен Қуръон давоми...

4594 12:08 / 15.03.2017