1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг каромати

05:00 / 11.03.2017 3729 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида бир қўшинни ҳарбий юришга юбориб, уларга Сория исмли кишини қўмондон қилиб тайинладилар. Ҳазрати Умар минбарда ваъз айтаётганларида, бирдан: “Эй Сория, тоққа қоч! Эй Сория, тоққа қоч!” деб бақирдилар. 

Кейинроқ қўшин номидан бир элчи келди. Ҳазрати Умар ундан жанг ҳақида сўрадилар. Шунда у: “Эй мўминлар амири, душман билан юзма-юз бўлиб, улар бизни ортга чекинтиришаётганда, тўсатдан кимдир “Эй Сория, тоққа қоч! Эй Сория, тоққа қоч!” деб қичқирди. Биз орқамизни тоғ томонга қаратиб, туриб олдик. Аллоҳ таоло душманни ортга чекинтирди” деб хабар берди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жисмнинг ҳаракатланиши унинг жони борлигига далил бўлганидек, тоатга ҳаракат қилиш маърифатнинг борлигига далилдир.

1017 08:49 / 10.10.2019
Ўғлим Тавбани кечиктирма, чунки ўлим тўсатдан келадиЛуқмони ҳаким.

1433 10:20 / 20.11.2018
Шам битта хонани ёрита олади. Ҳақиқий дўст эса бутун ҳаётингни ёритади.

2504 08:55 / 20.10.2017
ndash Охирги марта фейсбук ижтимоий тармоғида 3 минут олдин алоқада бўлган.ndash Охирги марта Вайбер тармоғида 20 минут олдин алоқада бўлган.ndash Охирги марта давоми...

1610 10:00 / 14.03.2019