1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Баро ибн Моликнинг каромати

05:00 / 11.03.2017 2972 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Баро ибн Молик Аллоҳга қасам ичадиган бўлса, қасамини бузмай, унда содиқ қоларди. Уруш пайтида жанг роса қизиган чоғда мусулмонлар: “Эй Баро, Роббингга қасам ич” дейишар, кейин Баро: “Эй Роббим, душман елкаларини бизга беришинг (уларни мағлуб қилишинг) учун Сенга қасам ичаман” деб қасам ичар эди. Бунинг натижасида доим душман чекиниб, мағлуб бўларди. Қодисия куни Баро: “Эй Роббим, душман елкаларини бизга тортиқ қилишинг ва мени энг биринчи бўлиб шаҳидлик мақомига эриштиришинг учун Сенга қасам ичаман” деди. Шу заҳоти душман енгилди ва Баро биринчи бўлиб шаҳид қилинди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Энг ёмон ақл умматга раҳмат қилиб берилган ихтилофни хилофга низога айлантириб юборганидир.

2440 06:00 / 31.08.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари озод қилган қуллари Сафийна розияллоҳу анҳу бир иш билан кетаётган эди. Йўлидан арслон чиқиб қолди. У киши давоми...

3192 05:00 / 11.03.2017
Гоҳида балога учрашинг азобланишинг учун эмас, тарбияланишинг учундир

1583 10:25 / 23.11.2018
Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади..Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар,

2399 06:00 / 02.09.2018