1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тасаввуф ва унинг ҳақиқати ҳақида (1)

05:00 / 01.03.2017 3354 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАРЖИМОН СЎЗБОШИСИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Ҳозирги вақтда ахлоқий ҳаётимизда айрим камчиликлар вужудга келиб, кўпчиликни ташвишга солаётгани сир эмас. Инсон ҳаётда фақат моддий эҳтиёжини қондириш билан кифояланиб қолмай, балки руҳий тарбия олиш ва маънавий озиқланишига ҳам аҳамият бериши лозим. Руҳ тарбияси жисм тарбияси билан уйғун ҳолатда камолга етгандагина инсон икки дунё саодатига эришади.

Кейинги пайтларда тасаввуф ва тариқат ҳақида, сўфийлик ва унинг тарихи тўғрисида бир қатор китоблар ёзилди ва ўқувчиларга тақдим этилди.

Абу Абдурраҳмон ибн Ҳусайн ибн Мусо ас-Суламий ан-Найсабурий (325/936-412/1031)нинг “Тасаввуф ва унинг ҳақиқати ҳақида Муқаддима” китоби пок фазилатларни ўзида жам қилган исломий тасаввуф мавзусини ёритади. Муаллиф “Муқаддима” асарида ўн тўрт боб орқали Исломдаги сўфийлик тариқатининг ахлоқий фазилатларини Қуръони карим ва Суннати Набавийя асосида, тариқатнинг машҳур пешволари сўз ва маслаклари ёрдамида баён қилади. Шунинг учун ҳам бу асар Ислом тасаввуфини ҳақиқий суратида баён қилган туросий китобларнинг энг муҳимларидан бири  ҳисобланади.

Маълумки, тасаввуф аҳли пешволаридан бўлган Суламий бу борада ўттиздан зиёд асар қолдирган. Унинг “Табақоти сўфийя” (Сўфийлар табақалари) китоби бир неча бор нашр қилинган, тасаввуф ва сўфийлар тарихини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.

Имом Ғаззолий “Сўфийлар сўз соҳиби эмас, балки аҳвол-ҳолатлар соҳиби” деганидек, Абу Абдураҳмон Суламийнинг тасаввуф йўлини ёритишда кўп фойдали бўлган “Муқаддима”сини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Тасаввуфнинг ҳақиқий орифларидан бирининг бу асарини ўқиб, дунё ва охиратимиз саодати йўлида манфаат олишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизга мададкор бўлсин, омин!

Абдулҳамид Муҳаммад Турсун.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг муҳаббати ва розилиги ndash унга интилувчиларнинг улкан орзусидир. Бунга барча мусулмонлар ҳаракат қилиши лозим. Аллоҳ таоло бандасидан бу дунёда рози давоми...

8467 09:16 / 17.04.2017
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, суннати мутоҳҳарада келган ва турли муносабатлар ила қилинадиган зикрларни яхшилаб ўрганиб, ўз ўрнида адо этиб юриш лозим.Мисол давоми...

3142 19:09 / 10.12.2018
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган .Қуръонни кўтарган одамлар ухлаганда кечаси бедорлик билан, одамлар оғзи очиқ юрганда кундузи рўзадорлик билан, давоми...

3165 13:54 / 02.05.2020
Аллоҳ таоло бидъатни қоралаб, Ҳадид сурасида марҳамат қилади .Сўнгра уларнинг ортидан расулларимизни кетмакет юбордик ва Ийсо ибн Марямни давоми...

2184 18:30 / 09.10.2021