1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ризқ талаб қилиш одамлар учун раҳматдир

09:00 / 02.08.2021 5049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқ талаб қилиш одамлар учун раҳматдир. Улар бу ишни ўзларига ризқ етиб келгунча нафсларига таскин бериш учун қиладилар. Зотан, нафс муҳтож бўлса, қўлида фазл бор кимсадан тамагир бўлади. Агар ман қилинса, ман қилувчидан қаттиқ хафа бўлади. Аллоҳ азза ва жалла унга тақдир қилмаганини англашга ишончи етишмайди. Шундай экан, мазкур ман қилиш унинг учун фитна бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳдан айбу нуқсонга бошловчи тамагирликдан паноҳ тилайман», деганларида ана ўшандан паноҳ тилаганлар. 

Зеро, ман қилинганда, ушбу ман қилишни Аллоҳдан деб билмаса, қалби* биродаридан ранжийди ва қалбига муҳр босилади, чунки қалбида биродарига қарши ғиллу ғашлик пайдо бўлади ва бу душманликка олиб боради. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бунда шундай зарар борлигини билгани учун ризқ талаб қилиш эшикларини ва касбнинг турларини жорий қилган.

*Қалб» луғатда «ўзгаришайланиш» деган маъноларни билдиради Инсон қалби тезўзгарувчан бўлгани учун шу номбилан аталган Истилоҳда эса «раббоний руҳоний ва латифнарса бўлибана шу латиф нарса инсоннинг ҳақиқатидир Идрок билим ва маърифат ўшандандирхитобитобиқоб ва талабҳам ўшангадир» деб таърифланади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Касбнинг баёни китобидан)



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ақийдадаги бидъат динда маълум бўлган очиқойдин эътиқодга хилоф бўлса, ҳаром бўлади ҳамда куфрга олиб боради.Агар ақийдадаги бидъат юқоридаги зикр қилинган давоми...

3763 20:31 / 03.07.2017
Маҳаллада ёшлар етакчиси бўлиб ишлайдиган Сардорбек шанба куни эрталабдан бозорга тушди. Биринчи галда таътилда болалар зерикиб қолмасин деб, уларга китоблар давоми...

2270 11:26 / 14.11.2023
Халқимизда .Чин кўнгилдан истасанг, сўқир кўздан ёш чиқади,, деган мақол бор. Дарҳақиқат, агар инсон чин дилдан хоҳласа, Аллоҳ таолонинг изни билан, жуда кўп ишларни давоми...

1102 18:24 / 09.02.2023
Кунларнинг бирида тулки ўзи овлаган ҳайвонни тановул қилаётганда ўлжанинг кичик суяги унинг томоғига тиқилиб, юта олмади. Томоғида қаттиқ оғриқни сезиб, давоми...

946 11:00 / 08.09.2023