1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Макр

11:00 / 08.09.2023 969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг бирида тулки ўзи овлаган ҳайвонни тановул қилаётганда ўлжанинг кичик суяги унинг томоғига тиқилиб, юта олмади. Томоғида қаттиқ оғриқни сезиб, инграганча у ёқдан бу ёққа югуриб ёрдам берадиган жонзотни излади. Йўлида учраган ҳайвонга: «Агар суякни чиқарсанг, истаган нарсангни бераман» дерди. Турна уриниб кўришга рози бўлди. Тулки ёнбоши билан ётиб, оғзини катта очди. Турна узун бўйнини тулкининг жағига қўйиб, тумшуғини унинг ҳалқумига киритди. Суякни жойидан қўғзаб, охири чиқарди. Сўнг тулкига қараб: «Менга ваъда қилган нарсангни берасанми?» деди.


Тулки тишларини кўрсатиб айёрона тиржайди ва «Қаноатли бўл, бошингни тулкининг оғзига қўйиб, саломат ҳолда олганинг сен учун етарли мукофот эмасми?!» деди. 
Хулоса шуки, маккорлар билан келишувнинг охири макр билан тугайди.


Нозимжон Ҳошимжон

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўрганиш фойдали бўлган чет тилларАраб тилиИнглиз тилиТурк тили Туркия туркчасиФорс тилиРус тили Бу тиллар нафақат фойдали, балки жуда гўзал тиллар. Араб тилини давоми...

2018 16:00 / 16.02.2023
.Мутанаббий, саҳифасида ҳикоя қилишларича туркиялик Хайриддин афанди исмли киши бозордан ўтиб кетаётиб, узум сотиб олди ва ходимидан уйига бериб юборди. Кечқурун давоми...

2407 16:21 / 28.12.2022
Лондон қироллик шифохонасининг юрак касалликлари бўйича маслаҳатчиси Ироқлик доктор Зиё Камолиддин 15 йиллик сафаридан сўнг Ироққа келди. Унинг ташрифи давоми...

2249 14:32 / 19.02.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.Ойни эса, токи эски хурмо шингили ҳолига қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз,. Ясийн сураси, 39оят.Шарҳ давоми...

2016 15:30 / 05.02.2022