1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат...

21:18 / 24.04.2016 2657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорот бўлади», деганлар. 

Бу ерда гап «мусулмонларга келадиган мусибатлар уларнинг қилган гуноҳлари ҳақида бўлади» деган маънодами ёки «қилган гуноҳлари ювилади» маъносидами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мўминга тикан кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва ўша туфайли унинг гуноҳини ўчиради», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Кўриб турганингиздек, ҳадисда бандага етган ҳар бир мусибат унинг гуноҳларини ювиши ҳақида сўз кетмоқда. Щша мусибат инсоннинг гуноҳи туфайли келган бўлишига ҳеч бир монеълик йўқ. Аммо, ҳадисда бу ҳақида ҳеч қандай гап топилмайди.

Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингизнинг ковуш ипи узилиб кетса ҳам «истиржоъ» айтсин», деганлар. 

Истиржоъ бу – «иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун» – «Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз», дейишликдир.

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганда истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз: «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.

Ана ўшандоқ мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун, каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни мусулмонча тутмоғимиз лозимдир. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бирортадан эшитсам ёки китоблардан шу гапларни мана шундай деса диндан чиқади, мана буни инкор қилса кофир давоми...

3385 14:27 / 24.04.2016
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳозирги кунда кўпчилик фойдаланадиган однаклассники.ру сайтида .Олтин силсила, номли гуруҳ бор. Бу гуруҳда доимий давоми...

2409 18:58 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Оилали эркакнинг сафар муддати узоғи билан қанча вақтгача бўлиши мумкин Бир яқин акамизни ёшлари 27да, бўйдоқ, фарз амалларга риоя қиладилар давоми...

5607 18:52 / 02.11.2017
Яшириб нима қилайлик, ҳозирги пайтда кўчакўйда, жамоат жойларида, турли йиғин ва маросимларда эркак ва аёллар аралашқуралаш юришади. Бундай ҳолатларда аёллар давоми...

3421 15:37 / 24.04.2016