1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Мусибатнинг сабабчиси ўзимиздир

16:37 / 21.01.2018 4777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

“Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У Зот кўпини афв қилур.” (Шууро сураси 30 оят.)

Яъни инсонга – хоҳ жонига, хоҳ молига, хоҳ бошқа нарсасига бирор мусибат етса, албатта, ўзи қилган гуноҳи сабабли етади. Инсоннинг ўзидан ўтмаса, унга бирор мусибат етмайди. Лекин ўта меҳрибон бўлган Аллоҳ бандасини ҳар бир гуноҳи учун мусибатга дучор қилавермайди, фақат баъзиси учунгина мусибатга дучор қилади, кўпини кечириб юборади. Агар Аллоҳ таоло инсонни ҳар бир айби учун мусибатга учратадиган бўлса, инсон дарҳол ҳалокатга юз тутар эди.

Имом Ибн Абу Ҳотим ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласини бирор шох-шабба тирнаши, қоқилиб кетиши ёки томири тортишиши ҳам фақат ўзининг гуноҳи туфайли бўлади. Ундан кечириб юбориладигани жуда кўпдир», – деганлар.

Демак, инсон мусибатининг камроқ бўлишини истаса, гуноҳни камроқ қилиши керак. Бу оддий ҳақиқатни англаб олиш қийин эмас. Ҳозирги кунда инсоният бошига келаётган барча мусибатлар иймонсизликдан, гуноҳкорликдандир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маън ибн Язид розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши айтадиларки .Отам Язид садақа қилиб, динорларни чиқарган экан. Уларни масжидга олиб келиб бир кишининг давоми...

3130 05:00 / 03.03.2017
Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимга бир маъруф қилинса, унга мукофот берсин. Агар мукофотга давоми...

2854 05:00 / 03.03.2017
Ҳасан ривоят қилади .Бир одам вафот қилди. Унинг ортидан ўғли ва мавлоси озод қилган қули қолди. Мавлосига ўғли ҳақида васият қилди. У бунда нуқсонга йўл қўймади. У давоми...

2516 05:00 / 03.03.2017
Билинг Чиндан ҳам, улфатчилик чиройли хулқ мевасидир ва бўлиниш тарқалиш, ажралиш ёмон хулқ мевасидир, зеро чиройли хулқ ўзаро дўстлик ва келишувни вужудга давоми...

5321 05:00 / 03.03.2017