1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Касб баёни (1-қисм)

18:06 / 18.09.2017 3828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқ талаб қилишга чақирилган биринчи киши

Ризқ талаб қилиш масаласига келсак, унга биринчи чақирилган ва унинг учун тадбири кўрилган киши Одам алайҳиссаломдир, чунки аввал у жаннатга киритилганида, иблисдан огоҳлантирилди. Кейин унга жаннатда тўрт нарса берилди ва дейилди: 

«Эй Одам, албатта, бу сенга ва жуфтингга душмандир. Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин. Албатта, сен у ерда оч-яланғоч қолмассан. Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмассан, иссиқда ҳам қолмассан»[1].

Унга жаннатда ушбу тўрт нарса – таом, ичимлик, кийим ва маскан берилди ва уларнинг таъминотидан озод қилинди. Унга: «Яна у икковингизни жаннатдан чиқариб, бадбахт бўлиб қолмагин», дейилди. Яъни «Мазкур тўрт нарсани топаман деб уриниб, чарчамагин».

Бунда фақатгина бадан чарчоғи кўзланган.

Хотиннинг нафақаси эрга вожиблиги

Мана шуни хотиннинг нафақаси эрга вожиблигига далил қиламиз. Нафақа юқорида зикр қилинган тўрт нарсадан иборатдир. У Зот иблисдан бўладиган адоватни, шунингдек, жаннатдан чиқарилишни икковларига нисбат берди. Ризқ талаб қилишдаги машаққатни эса Одам алайҳиссаломга нисбат берди. 

Машаққатнинг ёлғиз Одам алайҳиссаломга нисбат берилиши нафақа эрга вожиблигига далолат қилади. Сўнг Китоб (Қуръон) ҳам ушбу умматнинг шариатида нафақа эрларга вожиб эканини таъкидлади.

Ким роббига итоатлироқ бўлса, ризқи осонроқ бўлади

Жаннатдан чиқарилгач, Одам мазкур машаққатга мубтало бўлди. Унинг зурриёти ҳам ҳаёт давомида ўша нарса сабабли машаққат чекадиган бўлди.

Одам алайҳиссаломнинг зурриётидан қай бир киши ўз Робби азза ва жаллага итоатлироқ ва бўйсунувчироқ бўлса, ризқ таъминоти унинг учун осон бўлади. Зотан, Одам алайҳиссалом ҳам ризқ талаб қилишга тоатни тарк қилганидан кейингина мубтало бўлди.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)


________________________________

[1] Тоҳо сураси, 117−119-оятлар.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир,, дедилар, Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон давоми...

2187 14:00 / 15.02.2023
Турмушга чиқди. Эр лаззатни ҳис этади, хотин оғриқни. Ҳомиладор бўлди. Эр хурсандчиликни ҳис этади, хотин кўнгил айниш, чарчоқни. Бола ташлади. Эрга таъзия давоми...

2272 09:23 / 04 январь
Бир подшоҳнинг қўшини орасида қўй боқар оддий чўпон бор эди. Сарой қозиси уни ёқтирмас эди. У чўпонга нисбатан шундай ҳийла ишлатдики, оқибатда подшоҳ чўпонни қатл давоми...

1283 11:00 / 03.09.2022
Бир киши халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб ўғлидан шикоят қилди. Умар розияллоҳу анҳу унинг ўғлига одам юбордилар. У келгач унга давоми...

2690 09:00 / 06.08.2022