1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тафаккурнинг самараси

11:00 / 03.09.2022 1290 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир подшоҳнинг қўшини орасида қўй боқар оддий чўпон бор эди. Сарой қозиси уни ёқтирмас эди. У чўпонга нисбатан шундай ҳийла ишлатдики, оқибатда подшоҳ чўпонни қатл этишга ҳукм қилди. Бечора чўпоннинг онаси подшоҳнинг олдига бориб ўғлини кечиришини сўради. Подшоҳ кекса онахондан хижолат бўлиб, шундай деди: «Мен қозига буюраман, у икки қоғоз олиб бирига қатл этилади, иккинчисига эса қатл этилмайди деб ёзиб беради. Ўғлингизга буюраман ҳукмни ижро этишдан олдин шу қоғозлардан бирини танлайди. Агар ўғлингиз мазлум бўлса Аллоҳ унга нажот беради», деди.

Она подшоҳ ҳузуридан чиқар экан, уни маҳзунлик чулғаб олган эди. У ўғлини подшоҳ ёқтирмаслигини, иккала қоғозга ҳам қатл этилади деб ёздирса керак деб кўнглида ўтказар эди.

Чўпон йигит онасига: «Онажон, хавотир олманг, ишни Аллоҳ таолонинг Ўзига қўйиб беринг», деди.

Подшоҳнинг ҳукмини ижро этиш учун қози иккала қоғозга ҳам ёзди. Бироқ йигитни ёқтирмагани учун иккисига ҳам қатл этилади, деб ёзди.

Белгиланган кун келганда сарой аҳли чўпон йигитга қандай ҳукм ўқилар экан деб, кузатиш учун тўпландилар. Қасос майдонига чўпон йигитни олиб келдилар. Қози заҳарҳандалик билан қоғозлардан биттасини танлаб олишини айтди. Чўпон йигит табассум билан битта қоғозни танлади ва мана шуни танладим деди. Сўнг қоғозни ўқимай ютиб юборди.

Подшоҳ ҳайрон бўлиб: «Ҳой чўпон, нима қилганинг бу, сен қоғозни ютиб юбординг-ку, унда нима ёзилганини билолмай қолдик-ку», деди.

Йигит: «Подшоҳим, мен битта қоғозни танладим, унда нима ёзилганини билмай туриб, ютиб юбордим. Агар унда нима ёзилганини билмоқчи бўлсак, мана бу қоғозга қаранг, унда тескариси ёзилган бўлади», деди.

Подшоҳ қоғозга қаради, унда қатл этилади деб ёзилган эди. Буни кўрган сарой аҳли чўпон йигит қатл этилмайди деган қоғозни танлабди дейишди.

Хулоса

Аллоҳнинг фазли билан озгина тафаккур сабабли улкан ишларни амалга ошира оламиз...

Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир», деган (190–191-оятлар).

Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан.

Тафаккурнинг фойдалари

1. Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.
2. Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигидир.
3. Тафаккур Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.
4. Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.
5. Кўп эътибор бериш ва ваъзланиш ўтганларнинг сийратидандир.
6. Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради.

 

Фойдаланилган манбалар:

«Мутанаббий» саҳифасидан

Islom.uz сайти

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расмга олган киши айтяпти .Машина ойнасини бир маймун таққиллатди, оч қолгани сезилиб турарди, унга апельсин бердим, кетди. Бироз кузатиб турсам, бошқа маймуннинг давоми...

1392 14:00 / 24.08.2022
.Олимлар фалон сайёрада сув борлигини аниқладилар,, деган гапларни эшитиб қоламиз. Гўё сув бор дейиш орқали яшаса бўлади демоқчи бўлишади шекилли. Биз бу сайёрада давоми...

1639 09:14 / 23 февраль
Бир қишлоқда кекса одам бор экан. Жуда қашшоқ эмишу, лекин қирол ҳам унга ҳасад қилармиш. Фақир кексанинг тилларда достон бўлган оппоқ оти бор экан. Қирол шу отга давоми...

3263 11:00 / 24.07.2022
Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни давоми...

4827 15:00 / 01.06.2021