1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Йўқолган бойлик қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам бир куни кечаси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Эй имом, узоқ вақтдан бери бойлигимни бир жойга кўмиб, яшириб келардим. Энди ўша жойни унутиб қўйдим. Ушбу муаммони ҳал қилишда менга ёрдам бера оласизми?” деб сўради. Имом унга: “Бу фақиҳларнинг иши эмас. Мен бу муаммони қандай ҳал қилайин?!” дедилар-да, кейин унга: “Уйингга бориб, тонг отгунича намоз ўқи. Худо хоҳласа, молингни кўмган жойингни эслайсан” деб кўрсатма бердилар. 

Ҳалиги киши кетди ва уйига бориб, намоз ўқий бошлади. Озгина вақт ўтиб, намоз ўқиб турганда бирдан, бойлигини кўмган жойи эсига тушиб қолди. Намозини тезда ўқиди-да, бориб, молини кавлаб олиб келди. 

Тонг отгач, Абу Ҳанифанинг олдиларига келиб, молини топганини айтиб, ташаккур билдирди ва сўради: “Кўмган жойимни эслашимни қаердан билдингиз?” Имом шундай деб жавоб бердилар: “Сен намозга киришганингда шайтон сени ҳеч тарк қилмайди ва сени намоздан чалғитиш учун турли нарсаларни, жумладан, бойлигингни кўмган жойингни ҳам эсингга солишини билдим”.  


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун истиғфор айтдингмиАстағфируллоҳалъазийм ва атуубу илайҳ.Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал давоми...

3591 07:49 / 01.11.2018
Хатони дарҳол ҳис эта билиш қалб мусаффолигининг далилидир.

3040 10:50 / 18.08.2017
Гўзал дуолардан бириАллоҳим Сендан гўзал рўза ва гўзал хотимани сўрайман. Рамазонда зиён кўргувчилардан қилиб қўйма

3358 07:49 / 16.06.2017
Абу Тоййиб Табарий бир косибга пойабзалини таъмирлатиш учун берди. Ҳар гал косибнинг ёнидан ўтаётганда пойабзалини сўраб қўярди. Косиб ҳам ҳар сафар Абу Тоййибни давоми...

2904 05:00 / 11.03.2017