1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд халифа қиссаси

05:00 / 11.03.2017 3203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ донишмандликлари ва мулойимликлари билан машҳур эдилар. Кунлардан бир куни ўғилларидан бири олдиларига кириб: “Эй отажон, нима учун баъзи ишларни пайсалга солиб, унга нисбатан бепарволик қиляпсиз? Аллоҳга қасамки, агар мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда ҳақиқатни қарор топтиришда ҳеч кимдан қўрқмас эдим” деди. Шунда у зот ўғилларига: “Шошилма ўғилчам! Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонда хамрни икки марта ёмонлаб, учинчисида ҳаром қилган. Мен одамларни бирданига, илк дафъадаёқ ҳаққа ундасам, улар бош тортишларидан ва бунинг натижасида фитна содир бўлишидан қўрқаман” дедилар. 

Ўғил отасининг гўзал сиёсатидан ва халққа нисбатан мулойимлиги унинг заифлигидан эмас, балки, динини яхши тушунганидан эканлигини билиб, кўнгли хотиржам бўлиб, чиқиб кетди. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Худди ўзимиз фариштадек, бирбиримизни ҳисобкитоб қиламиз. Ваҳоланки, Аллоҳ бизни ҳисобкитоб қилса, кўпчилигимиз ҳалок бўламиз Шундай экан, халойиқни давоми...

3414 06:05 / 27.09.2018
Бекамукўст ҳаёт кечираётганинг ҳали бахт эмас, бу сенинг нуқсонкамчиликлардан кўз юмишга қарор қилганингни англатади.Агар дунё биз истагандек бўлганида, жаннатни умуман орзу қилмаган бўлар эдик.

2932 09:20 / 14.10.2017
Роббим, Сен яхши кўрган нарса туфайли яхши кўрган нарсамни ташладим. Сен нимани яхши кўрсанг, ҳаммасини мен ҳам яхши кўрайин. Сен яхши кўрган нарсаларни қилишимни давоми...

2782 09:05 / 01.06.2018
Жаннатда асло йиғламаймизЖаннатда асло маҳзун бўлмаймизЖаннатда асло ажралмаймизЖаннатда асло кек сақламаймизЖаннатда асло рашк қилмаймизУ ерда оғриқ ҳам йўқ, давоми...

2368 09:25 / 12.06.2018