1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Имомлик тўғри бўлиши шартлари

05:00 / 09.01.2017 11623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак деганлар:

1. Ислом.

Мусулмон бўлмаган одам имом бўла олмайди.

2. Ақл.

Ақлида нуқсони бор одам имом бўла олмайди.

3. Балоғатга етганлик.

Балоғат ёшига етмаган боланинг имом бўлиши мумкин эмас.

4. Муҳаққақ эркаклик.

Аёл киши ва хунасалар имом бўлмайдилар.

5. Тўла таҳоратли бўлиш.

Таҳорати йўқ ёки бирор ерига нажас теккан одам имом бўлиши мумкин эмас.

6. Қироат ва намоз арконларини яхши адо этиш.

Қори одам уммийга иқтидо қилмайди. Намозни тўлиқ ўқишга қодир одам жисмоний ноиложлик туфайли ўтириб ёки бошқа нуқсонли равишда намоз ўқийдиган одамга иқтидо қилиши жоиз эмас. 

7. Бошқага иқтидо қилган киши ҳам имом бўла олмайди.

Бунинг оддий кўриниши бировга кечикиб иқтидо қилган одам намознинг давомини ўқиётганда бошқа бир киши келиб унга иқтидо қилиши мумкин эмас.

8. Узрлардан саломат бўлмоқ.

Доим бурни қонаб турадиган, сийдиги оқиб турадиган, ел чиқиб турадиган ва шунга ўхшаш дардларга учраган кишилар имом бўла олмайдилар. Ўзларига ўхшаш дардга мубтало бўлганларга имом бўлсалар жоиз. 

9. Тили соғлом бўлиб, ҳарфларни ўз ўрнидан чиқара олиш.

ҳарфларни тўғри талаффуз қила олмайдиган одамларнинг имомликка ўтиши тўғри эмас.

10. Намозини қайта ўқиётган бўлмаслиги шарт.

Фарз намозни аввал ўқиб олиб, кейин яна ўқиса, нафл ўрнига ўтади. Нафл намоз ўқиётган одамга фарз намоз ўқиётган киши иқтидо қилиши мумкин эмас.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида у қаёққа қараб юрса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар. Қачон фарз давоми...

3373 05:00 / 09.01.2017
Молик ибн ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир дўстим билан бордик. У зотнинг ҳузурларидан туриб давоми...

3531 05:00 / 09.01.2017
Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги давоми...

11623 05:00 / 09.01.2017
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиётган эдик. У зот бирдан одамларнинг тапиртупирини эшитиб давоми...

3502 05:00 / 09.01.2017