1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илмни ёшликда ўрганган афзал

12:00 / 05.04.2019 6192 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

أَلْعِلْمُ فِى الصِّغَرِ كَالنَّقْشِ فِى الْحَجَرِ.

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир.

Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади. Бу вақтда олинган илм бола хотирасида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Шунингдек, ёшликда ҳар хил ташвиш ва юмушлардан узоқ бўлган боланинг фикри фақат ўқишда бўлиб, натижада у илмни яхши ўзлаштиради. Катта бўлиб, ишлари кўпайгач, фикри бўлинади ёки илм олишга вақт ажратолмай қолади. Афсуски, аксарият болалар айни илм олиш пайти келганда ҳам ўйин-кулги ва бекорчи машғулотлар билан овора бўлиб юраверадилар. Ота-оналари ҳам: “Ҳали фарзандимиз ёш, катта бўлгач ўқир”, дея бунга бепарво қарайдилар. Аслида бола тахминан 3-4 ёшларида хотираси энг яхши ишлайдиган давр бўлади. Ўша пайтдан бошлаб, болани секин-аста илмга жалб қилиш яхши натижа беради. Сўзимизни далили сифатида бир мисол келтирамиз. Машҳур аллома бобомиз Абу Али ибн Сино 4 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олган. Бундан ташқари, тарих, фалсафа, тиббиёт, мантиқ ва бошқа фанларни чуқур ўзлаштирган. Ўн саккиз ёшигача ҳаётида керак бўладиган барча илмларни мукаммал ўрганиб,  машҳур олим, табиб даражасига кўтарилган. Бундан келиб чиқадики, ота-оналар фарзандларини ёшлик давридан унумли фойдаланиб, керакли илмларни эгаллашлари учун қулай шароитларни таъминлаб беришлари лозим.

مَنْ لَمْ يَتَعَلَّمْ صَغِيرًا لَمْ يَتَقَدَّمْ كَبِيرًا.

Ким ёшлик чоғида илм олмаса, катта бўлганида юксалмайди.

Ушбу мақолни икки хил маънода тушуниш мумкин:

1. Ким ёшлик чоғини ғанимат билиб, илм эгалламаса, катта бўлганида бунга илож топа олмайди. Кишининг ёши кексайган сари унинг хотираси пасайиши ҳам бор ҳақиқат.

2. Ким ёшлигида илм олмаса, катта бўлганида бирон поғонага кўтарила олмайди, инсонлар орасида ҳам энг кейинги ўринда туради, чунки унинг илм-маърифати йўқ. Илм инсонни юксалтиради ва равнақ топишига ёрдам беради. (Лекин, ўрни келганида шуни ҳам айтиб қўйиш лозимки, илм фақат бирон мартабага эришиш учунгина ўрганилмайди).

يُطَيَّبُ القَلْبُ لِلْعِلْمِ كَمَا تُطَيَّبُ الأَرْضُ لِلزِّرَاعَةِ.

Ер экин экиш учун тозалангани каби қалб ҳам илм учун тозаланади.

Илмнинг макони қалбдир. Маълумки, илм эзгулик ва нурдир. Киши илмни пухта эгаллаш учун қалбини турли хил маънавий иллатлар, жумладан кибр, ҳасад, гина, кудурат, ғийбат ва шу кабилардан тозалаши лозим. Ушбу камчиликлар бор қалбга илм яхши ўрнашмайди, тезда унутилади ёки бирон манфаат келтирмайди. Шунинг учун илм олишга киришаётган киши биринчи навбатда қалбини тозалаши, сўнгра яхши ният билан илм таҳслига ўтиши керак.

Бола ёшлигида хотираси кучли, қалби тоза ва беғубор бўлади. Бундай пайтда олинган илм ҳар тарафлама пишиқ ва мустаҳкам бўлади. Демак, ота-оналар бу борада масъулиятлироқ бўлсалар, фарзандларининг камолга етиб, олим бўлиб, дини ва юртига фойдасига тегадиган чин инсон бўлишида ҳисса қўшган бўладилар.


 Одилхон қори Исмоилов


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёмон гумон қилиш жамиятда улкан муаммоларни келтириб чиқаради. Бунинг ечими Қуръон ва Суннатда келган. Агар унга амал қилинса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, давоми...

4329 11:08 / 30.11.2019
Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ ҳикоя қиладилар .Қадимда бир дарахт бор эди. Инсонлар Аллоҳни қўйиб, ўша дарахтга сиғинишар, ниятларим амалга ошсин деб, унга турли давоми...

1460 08:00 / 03.09.2020
Дуонинг энг биринчи ва муҳим шартларидан бири Аллоҳга бўлган мустаҳкам иймондир. Одам чорасиз қолганда Аллоҳнинг борлигини ва унга фақатгина У Зот ёрдам бериши давоми...

5593 18:45 / 06.02.2019
Қуръони карим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шараф бўлди. Ушбу абадий илоҳий мўъжиза Қуръони карим у зоти бобаракотнинг зикрларини бутун оламга таратди, давоми...

3293 15:10 / 25.05.2019