1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ учун ғазаб қилган эдинг

08:00 / 03.09.2020 1464 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ ҳикоя қиладилар: «Қадимда бир дарахт бор эди. Инсонлар Аллоҳни қўйиб, ўша дарахтга сиғинишар, ниятларим амалга ошсин деб, унга турли латта-путталар ёки қандайдир тасмаларни боғлашарди. «Шундай қилсак, орзуимиз рўёбга чиқади» деб ишонишарди. Бир обид киши бу ҳолни кўриб, қаттиқ ғазабланди. Қўлига болта олиб, дарахтни кесиш учун йўлга тушди. Ғазаб билан дарахтнинг олдига кетаётган эди, йўлини бир чол қиёфасидаги шайтон тўсиб чиқди. У: «Нима қилмоқчисан?» деб, обидни чалғитишга уринди. «Одамлар Аллоҳни қўйиб, мана бу дарахтга сиғинишяпти. Мен уни кесиб ташламоқчиман», деди обид. Шайтон: «Унга ўзинг ибодат қилмасанг бўлди-да! Бошқалар унга сиғинса, сенга зарар етказардими? Қўявер, билганини қилишсин», деди. Лекин обиднинг қарори қатъий эди. У дарахтни кесаман деб, энди болтани кўтарганда шайтон жон ҳолатда унинг қўлига ёпишди. Обид уни бир силтаб, учириб юборди. Шайтон обидни куч билан тўхтатиб қололмагач, бошқача йўлга ўтди. «Агар шу дарахтни кесмасанг, ҳар куни уйғонганингда ёстиғинг тагида икки динор бўлади», деди шайтон. Обид бу таклифга қизиқиб қолди. «У динор қаердан келади?» деди. Шайтон: «Мен бераман», деди. Обид бу таклифга алданиб, дарахтни кесмай, уйига қайтиб кетди. Эртасига уйғонса, ёстиғи тагида икки динор турибди. «Ҳа, адамабди!» деб, хурсанд бўлди. Иккинчи, учинчи кунлари ҳам икки динордан чўнтакка урди. Бора-бора динорларнинг пайдо бўлишига ўрганиб ҳам қолди. Лекин қувончи узоққа чўзилмади. Бир куни эрталаб уйғонса, ёстиқ остида ҳеч нарса йўқ. «Майли, эсидан чиққандир-да» деб, биринчи кун индамади. Лекин иккинчи куни ҳам ёстиғининг тагидан ҳеч вақо тополмаган обид ғазаб устида дарахтни кесгани отланди. Дарахтга яқинлашган эди, яна олдида шайтон пайдо бўлди. Лекин бу сафар шайтон баҳайбат бўлиб кўринди. Обид даҳшатдан ўзини йўқотиб қўйди. Шайтон: «Ҳа, нима қилмоқчисан?» деб сўради. «Инсонлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган манави дарахтни кесиб ташламоқчиман», деди обид қўрқувдан қалтираб. Шайтон қаҳ-қаҳ отиб кулди-да, «Бекорларни айтибсан, энди бу ишни қилолмайсан!» деди. Обид қўлидаги болтасини зўрға ушлаб, дарахтни кесмоқчи бўлган эди, шайтон уни бир тепиб учириб юборди. Обид ҳайрон бўлиб, «Нега сенга кучим етмаяпти?» деди. Шайтон: «Менинг кимлигимни биласанми? Мен шайтонман. Сен биринчи марта дарахтни кесиш учун келганингда Аллоҳ учун ғазаб қилган эдинг. Шунинг учун кучли эдинг. Ёнингда фаришталар бор эди. Шунинг учун сенга қарши чиқишга кучим етмасди. Лекин мен ҳийла ишлатдим, сени икки динор билан алдадим. Мана энди бу сафар сен Аллоҳ учун эмас, ўша икки динор учун келдинг. Шунинг учун менга кучинг етмади», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят.Мен.Эй Аллоҳнинг Расули, менга Аллоҳ манфаат берадиган ишни амр қилинг,, дедим.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам.Рўзани лозим давоми...

1310 18:23 / 04.05.2020
Савол Ҳозирги пайтда газетажурнал саҳифаларида, радиотелевидение орқали тинимсиз равишда юлдузларга қараб фол очадиган мунажжимларнинг .башорати, эълон қилиб давоми...

2324 11:00 / 12.07.2020
Ҳишом ибн Абдулмалик ҳаж қилиб, Ҳарамга келди. Ҳарамга киргач, .Саҳобалардан бирортасини олиб келинглар,, деди. Саҳобалардан ҳеч ким қолмаганини айтишган эди, давоми...

2591 08:00 / 20.08.2020
Ўлим ҳамма нарсанинг охир, тугаши эмас, худди чақалоқ онанинг қорнидан туғилиб бу дунёга келгани каби кенгроқ оламга, боқий ҳаётга кўчишдир. Ўлимдан кейин ҳам ҳаёт давоми...

2073 11:02 / 22.11.2020