1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг тақсимлари (5-қисм)

19:39 / 19.01.2018 3423 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртинчи тақсим

5. Ибодат ғийбати. Ибодатларни ғийбат қилиш деганда ундаги нуқсон ва камчиликларни гапириш, масалан, фалончи намозни яхши адо қилмайди ёки таҳажжуд ўқимайди, нафлларга беэътибор, Рамазон рўзасида камчиликка йўл қўяди, намозларни макруҳ вақтда ўқийди дейиш ва шу кабилар тушунилади.

Ҳикоя. Шайх Саъдий бир куни таҳажжуд вақтида ухлаётган одамларни ғийбат қилиб, «Бу одамлар ҳам намоз ўқиса қандай ҳам яхши бўлар эди», деди. Шунда у кишининг отаси: «Сен ҳам ухлаб, одамларнинг ғийбатидан сақлансанг, ундан ҳам яхшироқ бўлар эди», деб насиҳат қилди. (Бу ҳикоя тўртинчи бобда муфассал келтирилади, иншааллоҳ).

Ҳикоя. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бир киши бир жамоанинг ёнидан ўтиб кетаётиб, уларга салом берди. Улар саломга жавоб қайтаришди. Ўтиб кетганидан кейин эса ўша жамоадан бир киши (у кишини ғийбат қилиб): «Мен уни Аллоҳ учун ёмон кўраман», деди. Ўша жамоа аҳлидан яна бир киши: «Сен жуда ёмон гап айтдинг. Аллоҳга қасамки, бу гапингни унга айтамиз», деди. Сўнг ўша жамоадаги бир кишига: «Тур, унга етиб олгин-да, айтилган гапларни етказиб қўй», деди. Жўнатилган одам унинг ортидан етиб олиб, бўлган гапни айтиб берди. Ғийбат қилинган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бўлган гапларни айтиб, ғийбат қилган одамни чақиришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақириб сўраган эдилар, айбини бўйнига олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Буни нима учун ёмон кўрасан?» дедилар. У: «Мен унинг қўшнисиман, ҳамма ишидан хабардорман. Аллоҳга қасамки, у фарз намозлардан бошқа намоз ўқимайди», деди. Қўшниси: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан сўранг-чи, мен намозларни кечиктираманми ёки намознинг таҳорати, рукуъ ёки саждасини ёмон бажарар эканманми?» деди. Сўрасалар, у: «Йўқ», деди. У яна: «Аллоҳга қасамки, у фақат Рамазон ойида рўза тутади. Бу ойда яхши ҳам, ёмон ҳам рўза тутаверади-да», деди. Қўшниси: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан сўранг-чи, мен Рамазонда оғиз очган ёки бу ойнинг ҳаққини поймол қилган эканманми?» деди. У: «Йўқ, лекин унинг ҳеч қачон мискин ёки фақирга бирор нарса берганини ёки Аллоҳ йўлида нафақа қилганини кўрмаганман. У фақат закот беради. Закотни эса яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам адо қилаверади», деди. Қўшниси: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан сўранг-чи, менинг закотни (берилиши лозим бўлган миқдордан) кам берганим ёки ҳақдор одам сўраб келганда кечиктирганимни кўрган эканми?» деди. У яна: «Йўқ», деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ғийбатчига): «Тур (жўна), бу сендан яхшироқ одам экан», дедилар.[1]


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Иҳёу улумид-дин»; «Муснади Аҳмад», 23803­-ҳадис.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини кўрсатиб юриши мутлақо мумкин эмас.Қуйида аёллар эркаклардан қайси тоифаларидан бошқаларга давоми...

6418 19:39 / 26.09.2017
Насиҳат. Тобеъинлардан бири айтади .Биз кўрган салафи солиҳлар, яъни саҳобалар ибодатни намозу рўзадагина эмас, балки одамларнинг обрўсидан тийилишда деб билар давоми...

3229 22:25 / 03.04.2018
Қалбингни ағёрлардан фориғ қилгин, У Зот уни маърифатлар ва асрорлар ила тўлдирур.ndash .Ағёр, сўзи .ғийр,нинг жами бўлиб, Аллоҳ таолодан ўзга нарсаларни ифода қилади. давоми...

6396 14:48 / 10.12.2017
Аллоҳ таоло айтади .Сизлардан баъзингиз баъзингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўлик ҳолдаги биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими Бас, ундан давоми...

4440 18:51 / 10.03.2018