1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (20-қисм)

16:04 / 28.03.2017 4232 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

101. Бир донишманддан сўралди:

- дўстларнинг энг яхшиси ким?

Донишманд жавоб берди:

- сендан бир яхшилик кўрса, ёядиган;

- сендан бир айб билса, яширадиган;

- дунё сенга кулганда, сенга ҳасад қилмаган;

- дунё сенга қовоғини солганда, сени тарк қилмаган кишидир.

102. Одамларнинг орасидаги хулқи энг ёмони – сендан ғазабланса, қилган яхшилигингни инкор қиладиган, сирингни ёядиган, дўстлигингни унутадиган ва сен ҳақингда сенда йўқ нарсаларни гапирадиган (сени сенда йўқ айблар билан айблайдиган) кимсадир.

103. "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ"ни доим айтиб юриш берк эшикларни очади, қийинчиликларни бартараф этади. Шундай экан, тилингни уни айтишдан бўшаштирмасанг, дунёда унинг самарасини, охиратда унинг улкан савобини топасан (кўрасан, етишасан).

104. Эй Аллоҳ! Эй ризқларни Тақсимловчи Зот! Онамга ва отамга Наъим жаннатингдан жой тақсимлаб бергин!

105. Бир-бирларига яхшилик тилаб дуо қиладиган қалблар – дунёнинг энг қиммат хазиналаридандир. Ё Аллоҳ! Сенинг розилигинг учун яхши кўрганларимни мағфират эт! Кунларини баракотли қил! Тилларини зикринг билан покла! Мени ва уларни жаннатингдан Энг олий Фирдавс билан ризқлантир!


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда .Огоҳ бўлинглар Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг давоми...

5111 05:00 / 01.03.2017
давомиТонг отганда ва кеч кирганда қуйидаги дуони ҳам ўқийди . ,.Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Расулуллоҳ давоми...

2721 13:00 / 13.12.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, давоми...

1126 19:00 / 18.02.2023
Осонлаштирувчи омиллар ишга солинмаса, .қиёмул лайл, жуда ҳам қийин ишдир. Мазкур омилларнинг зоҳирийси ва ботинийси бор.Зоҳирий омиллар қуйидагиларndash Кўп давоми...

3848 14:15 / 08.08.2020