1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Турли муносабатларга оид зикрлар

13:00 / 13.12.2018 2692 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(давоми)

Тонг отганда ва кеч кирганда қуйидаги дуони ҳам ўқийди:

عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ: بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، لَمْ يُصِبْهُ فِي يَوْمِهِ فَجْأَةُ بَلَاءٍ، وَمَنْ قَالَهَا حِينَ يُمْسِي لَمْ، يَعْنِي: يُصِبْهُ فِي لَيْلَتِهِ فَجْأَةُ بَلَاءٍ».

Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Ким тонг оттирган чоғи «Бисмиллаҳиллазии лаа ядурру маъа исмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис самааи ва ҳувас-самийъул-алийм»ни уч марта айтса, кеч киргизгунича унга тўсатдан келадиган бало етмайди. Ким кеч киргизган чоғи айтса ҳам. Яъни ўша кечаси унга тўсатдан келадиган бало етмайди».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Унинг номи ила еру осмонда ҳеч бир нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳнинг номи билан. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир».

Кейин қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди:

عَنْ ثَوْبَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ وَإِذَا أَمْسَى: رَضِيْنَا بِاللهِ رَبًّا، وَبِالْإِسْلَامِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولًا، إِلَّا كَانَ حَقًّا عَلَى اللهِ أَنْ يُرْضِيَهُ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким эрталаб ва кечқурун «Розийнаа биллааҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин Расулан», деса, Аллоҳ учун уни рози қилиш албатта ҳақ бўлур», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммадни Расул деб рози бўлдик».

Кейин бомдод намозининг вақти киргунича истиғфор айтиш, Қуръони Карим тиловати, зикр билан машғул бўлиш яхшидир.

Масжидга бориб намоз ўқиш учун кўчага чиқаётиб, уйдан чиқиш дуосини ўқийди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا خَرَجَ الرَّجُلُ مِنْ بَيْتِهِ فَقَالَ: بِسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ»، قَالَ: «يُقَالُ حِينَئِذٍ هُدِيتَ وَكُفِيتَ وَوُقِيتَ، فَيتَنَحَّى لَهُ الشَّيْطَانُ، فَيَقُولُ لَهُ شَيْطَانٌ آخَرُ: كَيْفَ لَكَ بِرَجُلٍ قَدْ هُدِيَ وَكُفِيَ وَوُقِيَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллооҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса, ўша пайтда унга: «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақлан-динг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон унга: «Ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга нима ҳам қила олардинг?» дейди».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга таваккул қилдим. Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир».

Йўлда виқор билан, шошилмай юради ва қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқиб кетади:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ t قَالَ: مَنْ قَالَ إذَا خَرَجَ إلَى الصَّلَاةِ: اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ بِحَقِّ السَّائِلِينَ عَلَيْكَ، وَبِحَقِّ مَمْشَايَ هَذَا، لَمْ أَخْرُجْ أَشِرًا وَلَا بَطِرًا وَلَا رِيَاءً وَلَا سُمْعَةً، خَرَجْتُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاتِكَ، وَاتِّقَاءَ سَخَطِكَ، أَسْأَلُكَ أَنْ تُنْقِذَنِي مِنَ النَّارِ، وَأَنْ تَغْفِرَ لِي ذُنُوبِي، إنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إلَّا أَنْتَ. أَقْبَلَ اللهُ عَلَيْهِ بِوَجْهِهِ حَتَّى يَنْصَرِفَ، وَوُكِّلَ بِهِ سَبْعُونَ أَلْفَ مَلَكٍ يَسْتَغْفِرُونَ لَهُ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким намозга чиққанида «Аллоҳумма! Инни ас-алука би ҳаққис-сааилийна ъалайка ва биҳаққи мамшаайа ҳааза. Лам ахруж аширон ва лаа батирон ва лаа рийа-ан ва лаа сумъатан. Хорожту ибтиғооа мардотика ва иттиқооа сахотика. Асалука ан тунқизании минан-наари. Ва ан тағфиро лии зунубии ва лаа тағфируз-зунууба иллаа анта», деса, то у туриб кетгунича Аллоҳ унга юзланур ва унга истиғфор айтгани етмиш минг фариштани вакил қилур».

Ибн Аби Шайба ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан сўровчиларнинг ҳаққи ила, ушбу юришим ҳаққи ила сўрайман. Мен манманлик ва такаббур, риё ва хўжакўрсин учун чиққаним йўқ. Розилигингни тилаб ва ғазабингдан қўрқиб чиқдим. Мени дўзахдан озод қилишингни ва гуноҳларимни мағфират этишингни сўрайман. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилмас».


“Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиёмат куни одам энг олдин намоздан сўроқ беради. Агар намозини яхшилаб ўқиган бўлса, намози ва бошқа эзгу амаллари қабул қилинади. Намозини яхшилаб ўқимаган давоми...

4158 19:02 / 07.11.2018
Исрофгарчиликка йўл қўйишнинг бир неча сабаблари бор. Келинг, улардан баъзиларини эслаб ўтайлик.1. Исрофчининг исрофнинг барча кўринишларини ман қиладиган диний давоми...

4022 16:09 / 25.06.2017
81. Ҳақиқий қувват нималигини биласизлармиҚувват ndash қийин лаҳзаларда хотиржамлигингни сақлашингиздир.Қувват ndash сиз бахтни ҳис қилмаётган бўлсангиз ҳам, давоми...

4849 22:02 / 17.03.2017
Одам боласига шайтоннинг таъсири бўлиши шубҳасиз. Фақат Аллоҳ таоло сақласагина, бу нарса бўлмайди. Шайтон инсонга унинг заиф томонларидан таъсир қилиш учун давоми...

4296 13:00 / 26.09.2020
Аудиолар

118731 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40695 14:35 / 11.08.2021