1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 175-оят

08:30 / 13.01.2018 2554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ана ўшалар залолатни ҳидоятга, азобни мағфиратга сотиб олганлардир. Оловга қандай ҳам «сабрли»лар-а?! Бақара 175. 

Ушбу ояти каримада васф асосида ҳақиқатни беркитган (кофир бўлган) яҳудий ва насронийларнинг иши агар бозордаги савдо-сотиқ мисолида тушунтирилса, улар ўзларига нақадар зулм қилаётганларини билиш мумкин. Худди қимматбаҳо олтинни бир тийинга қиммат жезга алишгандек, улар ҳидоятни сотиб, эвазига залолат – адашувни оладилар, шундай бебаҳо мағфиратни қўллари билан бериб, ўрнига азобни сотиб оладилар. Бундан зарарли савдо-сотиқ бўлмаса керак. Ҳа, модомики, қўлларидаги ҳидоят ва мағфиратни ўз ихтиёрлари билан топшириб, ўрнига ўзлари хоҳлаб, залолат ва азобни оляптиларми, энди маза қилиб, дўзах ўтига чидайверсинлар!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15Аслида истеҳзо, макрҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. давоми...

2709 05:24 / 07.07.2017
Аҳли китоблардан кўплари ўзларига ҳақ равшан бўлганидан кейин, ўз нафсу ҳаволаридан келиб чиқиб, ҳасад қилиб, иймонли бўлганингиздан кейин сизларни кофир ҳолга давоми...

3133 08:20 / 06.11.2017
Ёки Яъқубга ўлим ҳозир бўлиб, у ўз ўғилларига .Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар, ndash деганида, улар .Сенинг Илоҳинг ва оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг давоми...

2361 15:00 / 30.11.2017
2 7. Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр босган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.Кофирларнинг ўз қилғиликларига яраша, давоми...

3994 16:46 / 11.05.2017