1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 174-оят

08:30 / 12.01.2018 3426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Албатта, Аллоҳ китобда нозил қилган нарсани беркитганлар ва уни озгина баҳога сотганлар – ана ўшалар қоринларига ўт-оловдан бошқа нарсани емаслар, уларга Аллоҳ қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бордир. Бақара 174.

Уламоларимиз Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, у киши:

«Ушбу оят яҳудийларнинг Каъб ибн Ашраф, Молик ибн Сойф ва Ҳаййи ибн Ахтобга ўхшаш бошлиқлари ҳақида нозил бўлган. Улар ўзларига эргашганлардан ҳадялар олар эдилар. Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар этиб юборилганларидан сўнг мазкур манфаатлардан маҳрум бўлишдан қўрқиб, у киши ҳақидаги ҳақиқатни беркитдилар», – дедилар.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада уларни

«Албатта, Аллоҳ китобда нозил қилган нарсани беркитганлар ва уни озгина баҳога сотганлар» деб сифатламоқда.

Демак, яҳудийлар ҳалол-ҳаром ҳақида ҳар қанча сафсата сотсалар ҳам, энг ёмон ҳаромни ўзлари ер эканлар. У ҳам бўлса, Аллоҳ Ўз китобида нозил қилган ҳақиқатни беркитиш эвазига мол-дунё топар, Аллоҳнинг хабарини озгина баҳога сотар эканлар. Аввалги оятларда гап таом ҳақида кетгани учун бу оятда ҳам топган мол-дунёни емоқлик маъносида гапириляпти,

«…ана ўшалар қоринларига ўт-оловдан бошқа нарсани емаслар…»  дейиляпти. Уларнинг азоби шу билан тугамайди,

«…уларга Аллоҳ қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бордир».

  Яъни қиёмат куни Аллоҳ таоло томонидан уларни хурсанд қиладиган гаплар бўлмайди, уларга ҳеч қандай марҳамат қилинмайди. Уларнинг дод-войлари тингланмайди. Яна, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларни покламайди, яъни гуноҳларини кечирмайди. Натижада уларга ҳар жиҳатдан азоб бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ўз ўғилларига ва Яъқуб ҳам .Эй ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, бас, мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг,, ndash деб, шумиллатни васият давоми...

3095 12:35 / 29.11.2017
2 8. Ва одамлардан .Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик,, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар.Мунофиқларнинг бош сифатлари ушбу оятда зикр давоми...

3462 17:24 / 12.05.2017
.Марям, 31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни тавсия қилди.

3520 03:15 / 08.06.2017
Жолут ва унинг лашкарларига рўбарў келганларида .Роббимиз, устимиздан сабр тўккин, қадамларимизни собит қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин,, ndash давоми...

3100 09:30 / 02.04.2018