1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 134-оят

09:55 / 01.12.2017 3414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз. Бақара 134. 

Яъни «Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва уларга эргашганлар бир уммат эдилар. Умрларини яшаб, ўтиб кетдилар. Тирикликларида нима амал қилган бўлсалар, уларга ўша амаллари ҳисоб қилинади. Яхши амаллар бўлса, мукофотини, ёмон амаллар бўлса, жазосини оладилар.

Худди шунингдек, сизларга ҳам ўзингиз қилган амалларга қараб мукофот ёки жазо берилади. Улар қилган ишлардан сизлар сўралмайсизлар, ўзлари жавоб берадилар. Шунинг учун бекорга тортишиб юрмай, вақтни ғанимат билиб, яхши амалли мўмин-мусулмонлар сафида бўлишга ҳаракат қилинглар».

Энди келадиган оятларда ўша вақтда яшаб турган аҳли китобларнинг баъзи даъволари рад этилади. Уларнинг барча ҳужжат ва далиллари пуч экани фош қилинади. Уларнинг саркашлиги ва Ислом ақийдасининг оддий ва табиий экани баён этилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳду паймонингизни олганимизни ва .Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва қулоқ солинг,, ndash дея устингизга Турни кўтарганимизни эсланг. Улар .Эшитдик давоми...

2934 08:45 / 19.10.2017
Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга ndash ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг ndash барчанинг лаънати бўлгай. Бақара 161.

2513 08:25 / 28.12.2017
Агар уларга қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз ва маҳрни белгилаб қўйган бўлсангиз, белгиланганнинг ярмини берасиз, магар улар афв қилсалар ёки никоҳ тугуни давоми...

3065 09:25 / 18.03.2018
Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир. Зулм давоми...

3778 13:10 / 01.01.2018