1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 237-оят

09:25 / 18.03.2018 3075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар уларга қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз ва маҳрни белгилаб қўйган бўлсангиз, белгиланганнинг ярмини берасиз, магар улар афв қилсалар ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, (бермайсиз). Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир. Бақара 237. 

Демак, духулдан олдин, маҳри аниқ келишилган ҳолда талоқ қилинса, келинга келишилган маҳрнинг ярми берилади:

«Агар уларга қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз ва маҳрни белгилаб қўйган бўлсангиз, белгиланганнинг ярмини берасиз…»

Агар духул бўлиб, эр-хотин бўлиб яшаганларида, аёл маҳрнинг ҳаммасини олар эди. Ундай бўлмагани учун ярмини олади. Бу шариат қонуни, лекин Қуръони Карим кўнгилларга ҳам хитоб қилади:

«…магар улар афв қилсалар ёки никоҳ тугуни қўлида бўлган киши афв қилса, (бермайсиз)».

Яъни талоқ қилинган аёл «Мен ўз ҳаққим бўлган маҳрнинг ярмини олмайман», – деса ёки келиннинг ўрнига валийси (уни Қуръони Карим «никоҳ тугуни қўлида бўлган киши» деб атамоқда) афв этса, куёв маҳрнинг ярмини бермаса ҳам бўлаверади. Мусулмонлар доимо қўлларидан келганда афв қилишни ўзларига лозим тутсалар, яхши бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга:

«Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир», – демоқда. Ҳа,

«Орангиздаги фазилатни унутманг».

Қонун баъзан инсоний фазилатларни намоён қилишга ҳам ўрин беради. Бу ҳам бўлса, тақвога қизиқтиришнинг бир йўлидир. Мусулмонлар ҳар қандай ҳолатга тушганларида ҳам ўз ораларидаги фазлни унутиб қўймасликлари лозим. Талоқ – эр-хотиннинг ажрашиши яхши нарса эмас. Лекин талоқ сабабидан бир-бирини ҳақорат қилиб, турли бўлмағур иш ва гап-сўзларни чиқариб юбормаслик зарур.

«Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир».

Ана ўша кўргани асосида ҳисоб-китоб қилади. Шунинг учун ўзингизга ёқмаган талоқ масаласида ҳам шариат ҳукмига номувофиқ иш қилманг.

Ҳали оилавий масалалар тугамай туриб, ҳали талоқ, идда ва бошқа шу каби масалалар ҳақида сўз бораётганда, орадаги икки оятда намоз ҳақида амр келади. Бу Қуръони Каримга хос услуб бўлиб, бир томондан намознинг аҳамияти янада таъкидланса, иккинчи томондан юқорида келган никоҳ, талоқ, идда, совчилик, маҳр каби ишларга ҳам худди намозга эътибор бергандек эътибор бериш зарурлигини таъкидлаш учун шундай қилингандир. Бу нарса Исломга тўлиғича кириш борасида жуда муҳимдир. Кўп кишилар намозни ўз ўрнида ўқишади, намозсиз ҳаётни тасаввур қила олишмайди, лекин оилавий масалаларга эътиборсизлик қилишади. Бу эса ҳалиги айтганимиздек, Исломга тўлиғича кириш қоидасига тўғри келмайди. Исломий тасаввур бўйича, ибодат фақат намоз ва унга ўхшаш диний амалларгагина хос бўлмай, балки Аллоҳнинг розилигини топиш учун қилинадиган барча фаолиятни ўз ичига олади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар. Бақара 269.Ҳикмат билан давоми...

4020 09:35 / 02.05.2018
2 7. Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр босган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.Кофирларнинг ўз қилғиликларига яраша, давоми...

4012 16:46 / 11.05.2017
Эй иймон келтирганлар Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила давоми...

4633 08:35 / 16.01.2018
Улар .Биз учун Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин, сигир бизга иштибоҳли бўлиб қолди, биз, Аллоҳ хоҳласа, албатта ҳидоят топувчилармиз,, давоми...

3444 09:00 / 21.09.2017