1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл жаннатда ким билан яшайди?

18:50 / 24.04.2017 6388 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар киши ўлганидан кейин унинг хотини бошқа кишига турмушга чиқса ва бирга ҳаёт кечириб, вақти келганида улар ҳам вафот этишса, сўнгра учовлари жаннатга киришса, аёл икки эридан қайси бири билан бирга бўлади?

ЖАВОБ: Мўминлар онаси Умму Салама розийаллоҳу анҳодан худди шу мавзуга тааллуқли ҳадис ривоят қилинган. Бу онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эй Аллоҳнинг расули, муслима аёл турмушга чиқсаю, эри вафот этса, сўнгра иккинчи кишига турмушга чиқиб, бирга яшаб, вафот этишса-да, пировардида учовлари жаннатга киришса, (аёл қайси бири билан бирга бўлади)?" деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Умму Салама, Аллоҳ бу аёлга икки эридан бирини танлаш ихтиёрини беради. У аёл эса хулқи яхшисини ихтиёр этади", деб қуйидаги сўзни ҳам қўшиб қўйдилар: "Эй Умму Салама, чиройли хулқлилар дунё ва охиратда "яхшилар" дейилган унвонга эга бўлишади". Ушбу набавий ҳадис саволингизга жавоб бўлади, деб умид қиламиз (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Мани бир оёғим яхши букилмайди. Намоз ўқигани масжидларга борганимда намоз вақти бошимни жойнамозга қўйганимда ҳалиги чап оёғим орқамдаги давоми...

4202 09:25 / 04.05.2018
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазрат иддада ўтирган аёл қачон уйидан чиқиши мумкин Бир киши касал кўришга, жанозага, тўйга бир кун олдин борса бўлади давоми...

4080 21:01 / 24.04.2016
Номаи аъмол неча ёшдан ёзилишни бошлайди ва фарзандларининг гуноҳларига отаоналар ҳам шерикмиларНомаи аъмол ёзишда ёш белги эмас, балки балоғатга етганлик давоми...

2984 14:49 / 26.04.2016
Аёллар ўз зийнатларидан закот берадилармиАёлларнинг зийнатлари тилло кўмишлардан бўладиган бўлса ва ўша зийнат буюмлари нисобга етиб ундан ўтса Ханафий мазҳаби давоми...

2930 14:57 / 26.04.2016