1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Фарзандларнинг гуноҳларига ота-оналар шерикмилар?

14:49 / 26.04.2016 2983 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Номаи аъмол неча ёшдан ёзилишни бошлайди ва фарзандларининг гуноҳларига ота-оналар ҳам шерикмилар?

Номаи аъмол ёзишда ёш белги эмас, балки балоғатга етганлик белгидур. Ўғил болаларни балоғатга етиши эҳтилом бўлиш билан яъни тушда булғаниш билан бўлади. Қиз болаларнинг балоғатга етганликлари ҳайз кўриш билан бўлади. Ана шу муддатдан бошлаб номаи аъмолга уларнинг ҳам қилган савобу гуноҳлари ёзилишни бошлайди. Шариат буюрган амалларни қилишга мажбуриятлари ишга тушади. Намоз ўқиб рўза тутишлари ва бош-қа ибодатларни адо этишлари фарзи-фарз, вожиби-вожиб, суннати-суннат бўлади в.х.к. Демак бу ерда ёш асосий омил эмас, асосий омил балоғатга еиганликдур. Кўпинча юртларда ёш билан чегаралаб қўйиш ўзларини ўша вақтдаги одамларига қараб бўлган, мисол учун қизларга 9 ёшдан, ўғил болаларга 12 ёшдан деган нарса тарқалган кўпчиликни ичида, лекин бу бир тахминий ҳолат бўлади. Аслида балоғатга етиш билан инсон мукаллаф бўлади ва балоғатга етиш аввалги айтиб ўтганимиздек ўғил болаларда эҳтилом бўлиши билан, қизларда ҳайз кўриш билан бўлади. Энди фарзандлар тарафидан гуноҳ содир этилган бўлса, ота-оналар уларга тарбия бермасдан ўз масуълиятларини адо этмасдан гуноҳларига рози бўлиб қараб турганликлари маъносида албатта масъул бўладилар. Лекин фарзанд бир ишни қилсаю, ота-она тарбияни қилиб ўзини масъулиятидаги ҳамма нарсани адо этиб қўйган бўлса, фарзанди отасига билдирмай онасига билдирмай қилган гуноҳ бўлса, албатта фарзанд ўзи демак гуноҳини жавобини беради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мени 10минг қарзим бор шу холатимга акаука ва синглимопаларимга яхшилик силаи раҳм қилсам бўладими ёки уни ўрнига қарзимни бераймиquotЗикр аҳлидан давоми...

3861 06:30 / 24.08.2018
9савол .Қуръони Карим илмий маълумотларга зид келадими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ васоллаллоҳу васаллама ва барока аъла Расулиллаҳ ва ала алиҳи давоми...

1412 16:56 / 17.01.2023
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакмиИдда сўзи арабча сўз бўлиб .санаш, маъносини англатади. Шаръий идда давоми...

29526 15:00 / 26.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳозирги кунда дунёда тарқалаётган ваҳимали хабарларнинг бирида Каззоб Дажжол ҳақидагиси эн кўп тарқалганларидан экан давоми...

9122 20:50 / 24.04.2016