1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Амалингга қайт!

05:00 / 11.03.2017 2722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Урва мансабдан четлатилгани учун Маъмуннинг ҳузурида турарди. Маъмун унга: “Юртни хароб қилдинг, қулларни ўлдирдинг. Сенга нисбатан қаттиқ жазо чорасини қўллайман” деб дағдаға қилди. Бу гапларни эшитган Аҳмад: “Эй мўминлар амири, Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларингиз билан турганингизда, У зот сизга қандай муомала қилишини хоҳлардингиз?” деб сўради. “Кечиришини хоҳлардим” деб жавоб берди Маъмун. 

Аҳмад ибн Урва: “Мен бир қулингизман. Қулингизга ҳам Аллоҳ сизга қандай муомала қилишини истасангиз, шундай муомала қилинг, илтимос!” деди. Шунда Маъмун: “Яхши, кечирдим. Амалингга қайт! Янги волийдан кўра ялиниб-ёлвориб, кўнглимни юмшатадиган волий яхшироқ” деди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Озгина муддат Қуръон тинглаш кайфиятингизнинг энг яхши ҳолатга кўтаради.

1857 09:20 / 15.02.2019
Қани эди ёшлик бир кун қайтиб келсада, кексалар нима билан машғул бўлишларини айтсам

2679 09:40 / 06.04.2018
Таровеҳ ёки таҳажжуд намозида отаонангнинг ҳаққига қилган дуоинг уларга атаб сўйган ўнта туянгдан афзалдир

1040 13:32 / 19 март
Кундузи рўза оғиз, тунда таровеҳда қоим бўлиб, садақалар улашиб, хатми Қуръон қилиб, одамларни ҳожатини чиқариб юрсангда, кейин бошқа киши келиб барча ҳасанот ва давоми...

2793 18:08 / 18.06.2017