1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (1-қисм)

05:00 / 16.02.2017 5151 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдулқуддус амакининг сабоқлари (1-қисм)

Ушбу китобча болаларни ахлоқ-одобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шунингдек, муаллиф ўз рисоласида ҳалоллик, поклик, ота-онага қандай эҳтиромда бўлиш ва исломий қадриятлар ҳақида ҳам ёшлар дунёқарашига мос маълумотлар беради.

 

АБДУЛҚУДДУС АМАКИНИНГ

БОЛАЖОНЛАРГА МАКТУБИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум, азиз болажонларим, кўзимнинг оқу қаролари! Сизлар телевизор орқали «Абдулқуддус амакининг қиссалари» деган кўрсатувни кўп марта томоша қилгансиз. Аммо улар шунчаки эртак, ҳаётда бўлмаган воқеалар, холос. Бугун сиз қўлингизга олган мана бу «Абдулқуддус амакининг сабоқлари» китобчаси сизларга жудаям зарур китоб. Ундаги сабоқлар ҳозир ҳам, келажакда ҳам ҳаётингизда кўп марта керак бўлади.

Бу сабоқлар сизларга қандай яшаш лозимлигини ўргатади. Билмаган, эшитмаган нарсаларингиз билан таништиради. Яхшилик нималигини тушунтириб, яхшилик қилишга чорлайди. Ёмонлик нималигини билдириб, ёмон ишлардан қайтаради.

Шунинг учун уларни эринмай, қунт билан, диққатни бир жойга тўплаб ўқиб чиқинг! Тушунмай қолган жойларингизни катталардан сўраб олинг. Ўқиганларингизнинг маъносини англаб, эслаб қолишга ҳаракат қилинг! Ўзингиз тўла танишиб чиққандан сўнг китобчани ака-укаларингизга, опа-сингилларингизга, дўст ва қариндошларингизга ҳам ўқигани бериб туринг! Шундай қилсангиз, савобга (Худонинг мукофотига) сазовор бўласиз, хўпми?

АБДУЛҚУДДУС АМАКИНГИЗ

 

БИРИНЧИ САБОҚ

ПОКЛАНИШ ВА ИЛК КАЛОМЛАР

 

Ассалому алайкум, менинг азиз нуридийдаларим! Қани, яхшилаб жойлашиб ўтиринг-чи! Бугун биринчи машғулотимизни бошлаймиз. Аммо сиз ана шу машғулотга бир оз тайёрланиб олишингиз керак. Бунинг учун энг аввало таҳорат қили, покланиб келиш зарур. Таҳорат қилиш унчалик қийин иш эмас. Қўлларингизни уч марта яхшилаб ювасиз, оғизга уч марта сув олиб чайқаб, тишларни тозалайсиз, бурунга уч бор сув юбориб поклайсиз. Кейин юзингизни уч марта яхшилаб ювасиз. Сўнгра икки қўл билакларини тирсаклар билан қўшиб ювгач, бошнинг тўртдан бир қисмини ҳўллаб масҳ тортасиз. Шундан сўнг оёқларни тўпиғи билан қўшиб, панжалар орасига бармоқ тиқиб яхшилаб ювасиз. Ҳаммасини қилиб бўлдингизми? Ана энди сиз покиза бўлдингиз. Мусулмон болалар доимо ана шундай пок юришлари зарур. Чунки ҳали улғайиб намоз ўқийдиган, Қуръон ўрганадиган, бошқа ибодатларни бажарадиган бўлсангиз, албатта, таҳорат керак бўлади.

Қани энди «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб чўкка тушиб ўтиринг-чи! Нега бундай деяпсиз, унинг маъносини биласизларми? Бунинг мазмуни шундай: «Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман». Ҳар бир мусулмон фарзанди нима иш қилса ҳам, хоҳ дарс ўқисин ё бирор ишни бошлаётган бўлсин, уйга кираётган ёки дастурхонга ўтириб овқатланаётган бўлсин, хоҳ уйқуга ётаётган ёки кийим кияётган бўлсин, албатта, ана шу сўзларни айтиши керак. «Бисмиллоҳ»сиз бошланган ҳеч бир иш Аллоҳга хуш келмайди. Мусулмончиликда ҳатто ана шу жумлани айтилмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини еб ҳам бўлмайди.

Бундан ташқари сиз билиб олишингиз керак бўлган яна бир калима бор. У арабчада мана бундай ўқилади: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм». Маъноси: «Қувилган шайтоннинг ёвузлигидан Аллоҳнинг паноҳига, ҳимоясига қочаман» дегани. Қуръондан бир оят ўқисангиз ҳам, албатта, ана шуни айтиш керак. Ҳаттоки ҳожатхонага кираётганда ҳам шундай дейилиши лозим.

Бугун сизга айтадиган гапларим шулар, холос. Янаги машғулотгача ана шу икки калимани яхшилаб ёдлаб олинг, хўпми?

 

ABDULQUDDUS AMAKINING
BOLAJONLARGA MAKTUBI

Bismillahir rohmanir rohiym

 

Assalomu alaykum, aziz bolajonlarim, ko’zimning oqu qarolari! Sizlar televizor orqali «Abdulqundus amakining qissalari» degan ko’rsatuvni ko’p marta tomosha qilgansiz. Ammo ular shunchaki ertak, hayotda bo’Imagan voqealar, xolos. Bugun siz qo’lingizga olgan mana bu «Abdulquddus amakining saboqlari» kitobchasi sizlarga judayam zarur kitob. Undagi saboqlar hozir ham, kelajakda ham hayotingizda ko’p marta kerak bo’ladi.

Bu saboqlar sizlarga qanday yashash lozimligini o’rgatadi. Bilmagan, eshitmagan narsalaringiz bilan tanishtiradi. Yaxshilik nimaligini tushuntirib, yaxshilik qilishga chorlaydi. Yomonlik nimaligini bildirib, yomon ishlardan qaytaradi.

Shuning uchun ularni erinmay, qunt bilan, diqqatni bir joyga to’plab o’qib chiqing! Tushunmay qolgan joylaringizni kattalardan so’rab oling. 0”qiganlaringizning ma’nosini anglab, eslab qolishga harakat qiling! O’zingiz to’la tanishib chiqqandan so’ng kitobchani aka-ukalaringizga, opa-singillaringizga, do’st va qarindoshlaringizga ham o’qigani berib turing! Shunday qilsangiz, savobga (Xudoning mukofotiga) sazovor bo’lasiz, xo’pmi?

 

ABDULQUDDUS AMAKINGIZ

 BIRINCHI SABOQ

POKLANISH VA ILK KALOMLAR

 Assalomu alaykum, mening aziz nuridiydalarim! Qani, yaxshilab joylashib o’tiringchi! Bugun birinchi mashg’ulotimizni boshlaymiz. Ammo siz ana shu mashg’ulotga biroz tayyorlanib olishingiz kerak. Buning uchun eng avvalo tahorat qilib poklanib kelish zarur. Tahorat qilish unchalik qiyin ish emas. Qo’llaringizni uch marta yaxshilab yuvasiz, og’izga uch marta suv olib chayqab, tishlarni tozalaysiz, burunga uch bor suv yuborib poklaysiz. Keyin yuzingizni uch marta yaxshilab yuvasiz. So’ngra ikki qo’l bilaklarini tirsaklar bilan qo’shib yuvgach, boshning to’rtdan bir qismini ho’llab mash tortasiz. Shundan so’ng oyoqlarni to’pig’i bilan qo’shib, panjalar orasiga barmoq tiqib yaxshilab yuvasiz. Hammasini qilib bo’ldingizmi? Ana endi siz pokiza bo’ldingiz. Musulmon bolalar doimo ana shunday pok yurishlari zarur. Chunki hali uig’ayib namoz o’qiydigan, Qur’on o’rganadigan, boshqa ibodatlarni bajaradigan bo’lsangiz, albatta, tahorat kerak bo’ladi.

Qani endi «Bismillahir rohmanir rohiym» deb cho’kka tushib o’tiring-chi! Nega bunday deyapsiz, uning ma’nosini bilasizlarmi? Buning mazmuni shunday: «Mehribon va rahmli Alloh nomi bilan boshlayman». Har bir musulmon farzandi nima ish qilsa ham, xoh dars o’qisin yo biror ishni boshlayotgan bo’lsin, uyga kirayotgan yoki dasturxonga o’tirib ovqatlanayotgan bo’lsin, xoh uyquga yotayotgan yoki kiyim kiyayotgan bo’lsin, albatta, ana shu so’zlami aytishi kerak. «Bismilloh»siz boshlangan hech bir ish Allohga xush kelmaydi. Musulmonchilikda hatto ana shu jumlani aytilmay so’yilgan hayvonning go’shtini yeb ham bo’lmaydi.

Bundan tashqari siz bilib olishingiz kerak bo’lgan yana bir kalima bor. U arabchada mana bunday o’qiladi: «A’uzu billahi minash shaytonir rojiym». Ma’nosi: «Quvilgan shaytonning yovuzligidan Allohning panohiga, himoyasiga qochaman» degani. Qur’ondan bir oyat o’qisangiz ham albatta, ana shuni aytish kerak. Hattoki hojatxonaga kirayotganda ham shunday deyilishi lozim.

Bugun sizga aytadigan gaplarim shular, xolos. Yanagi mashg’ulotgacha ana shu ikki kalimani yaxshilab yodlab oling, xo’pmi?


Ahmad MUHAMMAD


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расули акрам ва ҳабиби муҳтарам Расулуллоҳ с.а.в. фарзандларни намозга ўргатиш борасида бундай деб марҳамат қилганлар quotБолаларингизни улар етти ёш давоми...

6415 05:00 / 15.02.2017
Алий ва Оиша гилос дарахтигатирмашиб чиқволишиб қипқизил гилосларни ея бошлашди. Алий қараса шоҳларнинг учидаги гилослар яхшироқ пишган ва чиройлироқ экан. давоми...

3383 05:00 / 16.02.2017
ЎН УЧИНЧИ САБОҚОТАОНАНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГАссалому алайкум, менинг жажжи мусулмон биродарларимЎтган машғулотларда топширган сабоқларимни эсдан чиқариб давоми...

2858 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 15қисмХУШ ХУЛҚҚА НЕ ЕТСИН Ассалому алайкум, жажжи набираларим, қанду асалларимПайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қандай одам давоми...

4990 05:00 / 16.02.2017