1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Қушлар. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 4134 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни бир овчи қуш овлаш учун тўрини анҳор бўйига ўрнатиб кетди. Бир оздан сўнг бир қушлар галаси тўрдаги донни ейиш учун келиб тузоққа илинишди. Овчи тўрга тушган қушларни ушлаб олиш мақсадида яқинлашган эди, қушлар тўр билан бирга учиб осмонга кўтарилишди.

Қушларнинг биргаликда учиши овчини хайрон қолдирди ва у уларнинг кетидан учишларини кузатиб боришга қарор қилди.

ImageОвчи қушларнинг орқасидан югуриб кетаётганда унга бир одам дуч келиб унинг қаерга қараб югуриб кетаётганини сўради. Овчи қушларни кўрсатиб уларни ушламоқчи эканлигига ишора қилди.

Бу гапга ҳалиги одам кулди ва ажабланиб: ”Аллоҳ сени тўғри йўлга бошласин! Осмонда учиб кетаётган шу қушларни ушлаб олишга қандай кўзинг етади?”- деб сўради. 

Шунда овчи: “Битта ҳам қушни тута олмаганимга қарамай сен қараб тур, мен уларни қандай тутишимни кўрасан,”- деди.

Овчи ҳақ эди. Кечга бориб қоронғи тушганда барча қушлар ўз уйлари томон учишни хоҳлаб ҳаракат қила бошлашди. Баъзи қушлар ўрмон томонга, баъзилари кўл томонга, яна баъзилари тоғ томонга ва яна баъзилари эса чакалакзор томонга қараб ҳаракатлана бошлашди. Тўрда тартиб бузилиб қушларнинг ҳеч қайсиси ўзи хоҳлаган томонга уча олмади ва натижада ҳамма қушлар биргаликда ерга қўнишди. Овчи эса келиб уларни ушлаб олди.

Бечора қушлар агар улар Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) нинг қуйидаги айтган сўзларини билганларида эди, биргаликда бир йўналиш бўйлаб харакат қилган ва овчининг тузоғидан қутулиб қолган бўлар эдилар. У Зот шундай деб марҳамат қилгандилар:


“Бир бирингиздан ажралманглар, ўз подасидан ажраган қўйни бўри  ейди”.

(Насоий ривоят қилганлар)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 3қисмФАРИШТАЛАР ҲАҚИДА Ассалому алайкум, ширинданшакар дилбандларим Ўтган машғулотда берилган калимани ёдлаб бўлдингизми Қани, давоми...

6342 05:00 / 16.02.2017
Холид кучли, жуда қўрқмас бола. Стулни бир қўли билан уни букмасдан туриб кўтара оладиган кучи бор эди. Мактабда спортнинг кураш тури билан шуғулланарди. Ҳеч ким давоми...

2808 05:00 / 16.02.2017
Эҳсон дўстлари билан беркинмачоқ ўйини ўйнаётган эди. Беркиниш учун ҳар томонга тарқаб кетганларида Эҳсон йўл четидаги улкан каштан дарахтининг орқасига давоми...

3163 05:00 / 16.02.2017
... ...Ассалому алайкум ҳурматли Аллоҳнинг байтига Жума ибодатини адо қилиш мақсадида узоқяқиндан ташрифи қудум қилиб келган азиз ватандошларимиз давоми...

4022 05:00 / 15.02.2017