1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ибн Замъа -

Абдуллоҳ ибн Замъа ибн Асвад ибн Мутталлиб ибн Асад ибн Абдул Уззо ибн Қусай ал-Қураший ал-Асадий. У кишининг оналари Қурайба бинту Абу Умайя ибн Муғийра, яъни Умму Салама розияллоҳу анҳо онамизнинг сингиллари бўлган.

У киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин, Қурайшнинг обрўли шахсларидан эдилар. Бу зот ҳадисларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Умму Салама онамиздан ривоят қиладилар.

Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу анҳу «Явмуд Дор» кунида Усмон розияллоҳу анҳу билан бирга шаҳид бўлдилар.