1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Миҳжан ибн ал-Адраъ -

Миҳжан ибн ал-Адраъ Асламий ал-Маданий моҳир чавандозлардан бўлиб, Мадинада истиқомат қилганлар. Кейин Басрага кўчиб ўтдилар ва ана шу ердаги масжиднинг атрофини девор билан ўраб чиқдилар. 

Бу зот узоқ умр кўрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бешта ҳадис ривоят қилганлар. 

Миҳжан ибн ал-Адраъ розияллоҳу анҳудан Ҳанзала ибн Али ал-Асламий, Ружо ибн Абу Ружо, Абдуллоҳ ибн Шақиқ ва бошқалар ривоят қилдилар. У киши ривоят қилган ҳадисларни учта «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар.

Миҳжан ибн ал-Адраъ розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 60-йили Муовиянинг халифалик даврида вафот этдилар.