Зайд ибн Арқам Хазражий ал-Ансорий, кунялари Абу Умар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн еттита жангда иштирок этганлар. Ҳандақ кунида аввалгилардан бўлиб қатнашганлар. Сиффийн урушида Ҳазрати Али билан бир сафда курашган улуғ саҳобалардан эдилар.
Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 70та ҳадис ривоят қилдилар. Ҳижратнинг 68-йилида, Имом Ҳусайн ўлдирилгандан кўп ўтмай, Куфада вафот этдилар.