1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

ҳажр - «Ҳажр» сўзи «манъ қилиш» маъносини англатади. «Мухтасари Виқоя»да ҳажр қуйидагича таъриф қилинган: «Ҳажр» қавл(гап)нинг ўтишини манъ қилишдир. Бошқа баъзи ҳанафийларнинг таърифида «Ҳажр махсус нарсалардан манъ қилишдир». Ҳажрнинг сабаби кичиклик, жиннилик ва қулликдир. Улар ҳажрни бузиб амал қилсалар, тўлаб берадилар. «Ҳажр» луғатда яна «қотириш» маъносини ҳам англатади. Буни ҳозирги кунда ажнабий истилоҳдан таржима қилиб «музлатиш» деб аталмоқда. Ҳажр ҳолатларидан бири, етимнинг ёши кичик бўлса унга ҳажр жорий қилинади. Чунки, кичкина болалар ўзига меросга қолган молларни мустақил тасарруф қила олмайдилар, ҳаётни билмаслик оқибатида молни нотўғри сарф қилиб, ундан ажралиб қолиши мумкин.